Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Қайси ҳолларда курсдаги фарқлар бўйича бир томонлама ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади Кимга бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисми қоплаб берилади Ходимларнинг соғлиғини сақлаш бўйича харажатлар қандай солиқ оқибатларига олиб келади

Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантириш учун нималар қилинмоқда

09.02.2018

 

Президентнинг 7.02.2018 йилдаги ПҚ–3514-сон «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.


Аҳоли учун тур ва экскурсиялар

 

Ҳужжат билан «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг порталимизга берган интервьюсидан Дастур ҳақида батафсил ўқиш мумкин.

 

Шу муносабат билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ёшлар иттифоқи,  Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» жамоат фонди ва «Нуроний» жамғармаси бир ой муддатда аҳолининг турли қатламлари учун ҳудудлар ҳамда жалб этилган ташкилотлар миқёсида турлар ва экскурсияларни ташкил қилиш жадвалларини тасдиқлайдилар.

 

Дастур доирасида Ўзбекистон фуқароларига турларни ташкил қилиш харажатлари қуйидаги маблағлар ҳисобидан қопланади:

 

Аҳоли тоифаси

Молиялаштириш манбалари

Таълим муассасалари ўқувчилари

ўз маблағлари;

Ёшлар иттифоқи маблағлари.

Ташкилотлар ходимлари

ўз маблағлари;

иш берувчи маблағлари (бюджет ташкилотлари учун – ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари);

жамоавий шартномаларга мувофиқ бошқа маблағлар.

Етим болалар, кам таъминланган оилалар фарзандлари, ногиронлиги бўлган шахслар, уларнинг умумий сонидан камида 20%и қамраб олиниши таъминланган ҳолда

хайрия маблағлари;

ҳар йили Давлат бюджети кўрсаткичларида назарда тутилган маблағлар.

Пенсионерлар ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари

ўз маблағлари;

«Нуроний» жамғармасининг маблағлари;

хайрия маблағлари.

Фаол хотин-қизлар

ўз маблағлари;

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси маблағлари;

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари;

хайрия маблағлари.

Маҳалла фаоллари ва ёш оилалар

ўз маблағлари;

«Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари.

 

Республиканинг барча шаҳарларида ички туризмнинг ташқи рекламаси тайёрланади ва ўрнатилади. Уни марказий кўчалар, аҳоли гавжум жойлар ҳамда трассаларда жойлашган шитлар, экранларда ўрнатилади. Бунинг учун ҳар бир ҳудудда камида 100 та жой ажратилади.

 

Ходимларни саёҳат кўринишида рағбатлантириш

 

Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига қуйидагилар тавсия этилади:

  • бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига ўз ходимларининг камида 10%ини оила аъзолари билан биргаликда ҳар йили дам олишга (ички туризмга) юбориш;
  • ходимлар учун қулай бўлган вақтда саёҳат қилиш ва дам олиш учун таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ҳисобидан дам олиш кунлари (отгул) бериш;
  • ҳар йили 30 декабргача давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари учун туристик-саёҳат турларини ташкил қилиш жадвалларини тасдиқлаш.

 

Бунда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қуйидаги кўринишда ёрдам кўрсатади:

  • гуруҳли саёҳатларни ташкил қилиш учун маҳаллий туроператорлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
  • меҳмонхона ва транспорт ташкилотларига ташкил этилган турлар, шу жумладан яшаш ва келиб-кетиш (учиб бориш) учун имтиёзлар тақдим этиш бўйича таклифлар юбориш.

 

Реклама-тарқатиш материалларига алоҳида эътибор  

 

Туризм объектлари (меъморий ёдгорликлар ва бошқалар) ҳамда инфратузилмаси (меҳмонхоналар ва бошқа жойлаштириш воситалари, туристик йўналишлар ва бошқалар) жойлашган жойларнинг белги-ишоралари ва кўрсаткичларини ўз ичига олган тематик туристик хариталар ададини кўпайтириш ва уларни тарқатишга картография ишларини амалга ошириш учун лицензия (рухсатнома) олиниши талаб этилмайди.  

 

Туристларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар (давлат музейлари, галереялар, маданий мерос объектлари ва қўриқланадиган табиий ҳудудлар маъмуриятлари ва бошқалар) ўз фаолиятидан тушадиган тушумларнинг камида 5%ини реклама-тарқатиш материалларини тайёрлаш ва ададини кўпайтириш учун мажбурий тартибда йўналтиради. Унда ўз фаолияти ҳамда шунингдек ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этаётган туризм хизматлари баён этилган. Бунда ушбу мақсадларга йўналтирилган харажатлар суммаси бу ташкилотларнинг солиққа тортиладиган базасидан чиқариб ташланади.

 

Ҳудудларда кичик туризм зоналари ташкил этилади


Тадбиркорлик субъектларига ер участкаларини ажратишнинг соддалаштирилган механизмини жорий этган ҳолда ҳудудларда кичик туризм зоналари ташкил этилади. Кичик туризм зоналарига кичик саноат зоналари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қоидалари татбиқ этилади.

Электрон дастур орқали вақтинчалик рўйхатдан ўтилади


3 ой муддатда ташриф буюрувчиларни рўйхатга олиш бўйича махсус электрон автоматлаштирилган дастурда жойлаштириш воситалари орқали хусусий уйларга (хонадонларга) меҳмонларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий этилади. Бунда туристик йиғимлар, меҳмонхона хизматларини сертификатлаш ҳамда жойлаштириш воситаларининг жавобгарлик қоидалари сақлаб қолинади.

 

Меҳмонхона лойиҳалари тадбиркорларга беғараз берилади


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туризм тоифасига оид меҳмонхоналар ва меҳмонхона уйларининг намунавий лойиҳаларини, шу жумладан хорижий лойиҳа ташкилотларидан сотиб олади. Кейинчалик ушбу лойиҳаларни туризм инфратузилмаси объектларини қуриш ташаббусини кўрсатган тадбиркорлик субъектларига беғараз тақдим этади.

 

Ҳужжат билан солиқ имтиёзлари ҳам жорий этилмоқда, бу ерда улар ҳақида батафсил ёзилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.02.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.   

 

Ленара Хикматова.