Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Ўзбекистонда меҳнатни меъёрлаш концепцияси ишлаб чиқилади

05.10.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2021 йилдаги «Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 616-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг тузилмаси;
  • Касбий билим ва кўникмаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом;
  • Малакаларни баҳолаш маркази тўғрисидаги намунавий низом.

 

Меҳнат институтининг фаолияти Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Шунингдек ҳужжатда белгиланишича, 2021 йил 31 декабрга қадар қуйидагилар ишлаб чиқилади:

  • Замонавий бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган Ўзбекистонда меҳнатни меъёрлаш концепцияси;
  • Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини стратегик бошқариш механизмини шакллантиришга доир амалий чора-тадбирлар.

 

2021 йил 1 ноябрдан бошлаб Меҳнат институти томонидан қуйидагилар шакллантирилади ва юритилади:

  • малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни баҳоловчи тизим ҳамда касбий стандартларни ва мустақил малака баҳолашнинг маълумотлар базаси;
  • меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисида ягона маълумотлар базаси.

     

     

Қарорга мувофиқ Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасидаги Давлат меҳнат инспекцияси тизимида тажриба-синов тариқасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни ўрганиш ҳамда ҳал қилишга кўмаклашиш маркази ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.09.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48