Президентнинг 22.12.2023 йилдаги «2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-213-сон Фармони қабул қилинди.
2024 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш, ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш учун дам олиш ва байрам кунларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида 2024 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.
Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
- жума 22 март,
- пайшанба 11 апрель,
- сешанба 18 июнь,
- сешанба 3 сентябрь,
- сешанба 31 декабрь.
Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
- сешанба 2 январь,
- шанба 23 март,
- жума 12 апрель,
- шанба 31 август,
- душанба 30 декабрь.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:
- ишланмайдиган байрам кунлари ҳисобланувчи «1 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси мустақиллик куни», «8 декабрь – Конституция Куни” байрамлари 2024 йилда якшанба – дам олиш кунларига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш кунлари мос равишда 2024 йил 2 сентябрь ва 9 декабрь – душанба кунларига кўчирилди;
- бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.
2024 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:
- 6 январь — шанба кунидан 2 январь – сешанба кунига;
- 13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
- 14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.12.2023 йилдан кучга кирди.
Лола Абдуазимова