Президентнинг 13.01.2017 йилдаги ПҚ–2728-сон “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компанияси ташкил этилди
«Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компанияси ташкил этилди
24.01.2017
Арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш борасидаги тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида устав капитали 1 млрд сўм миқдорида бўлган масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Ўзшаҳар қурилиш инвест” республика ихтисослаштирилган инжиниринг компаниясини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Янги ташкил этилган компания муассислари таркибига қуйидагилар кирди:
- Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси– 61%;
- “Ипотека банк” АТИБ – 9%;
- “Ўзметкомбинат” АЖ – 10 %;
- “Қизилқумцемент” АЖ – 10%;
- “Ўзбекинвест” МСК – 10%
Компания зиммасига арзон кўп квартирали уйларни тўлиқ тайёр ҳолда фойдаланишга топшириш шарти билан қуриш ва реконструкция қилиш бўйича шартнома асосида буюртмачи функцияларини, шу жумладан молиялаштиришни ташкил қилиш ва қурилишнинг бориши устидан техник назоратни амалга ошириш, кейинчалик қурилган арзон кўп квартирали уйларни бериладиган имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига аҳолига сотиш учун "Ипотека банк" АТИБга топшириш вазифаси юклатилди.
Дастурни амалга ошириш чоғида компанияга арзон кўп квартирали уйлар массивларини қуриш учун пудрат ташкилотларига марказлаштирилган тартибда етказиб бериладиган асосий қурилиш материаллари ва ускуналарнинг энг яхшиларини танлаб олиш натижалари бўйича тендер савдоларини ўтказмаган ҳолда сотиб олишга рухсат берилган.
Бундан ташқари, Дастур доирасида “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига барча турдаги солиқлар ҳамда мажбурий тўловларни тўлашдан озод этилади.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга оид материал:
Қурилиш индустриясига инвестициялар жалб этилмоқда
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»