Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Вазирлар Маҳкамасининг тузилмаси ўзгарди

15.05.2020

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 12.05.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4710-сон қарор имзоланди.


Ҳужжат билан қуйидаги ўзгаришларни акс эттирадиган Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланди.

 

Тугатилди

Лавозимлар киритилди

Қайта ташкил этилди

Ташкил этилди

  • бош вазирнинг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозими;
  • бош вазирнинг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
  • Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти;
  • Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти.
  • бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;
  • бош вазирнинг маслаҳатчиси - IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи;
  • Бош вазирининг маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи.
  • Телекоммуникациялар, IТ-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти IТ-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти этиб;
  • Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти этиб.

Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти.

 

Бош вазирга асосий устувор вазифалар билан бирга:

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги йўналишлар бўйича фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш:

  • IТ-технологиялар, "электрон ҳукумат"ни жорий этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, телекоммуникациялар, илм-фан, илмий тадқиқотлар ва инновацияларни ривожлантиришни таъминлаш;
  • саноатнинг базавий тармоқларини, шу жумладан геология, тоғ-кон ва металлургия соҳаларини, шунингдек, нефть-газ, ёқилғи ва атом энергетикаси саноатини жадал ва барқарор ривожлантириш;
  • машинасозлик, автомобиль, электротехника, тўқимачилик, заргарлик, кимё, кўмир, мудофаа саноати ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги йўналишларини комплекс ривожлантиришни таъминлаш.

 

2. мазкур йўналишларда жадал ривожланиш ва натижаларга эришиш бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:

  • янги "ўсиш нуқта"ларини аниқлаш ва шу асосда қўшимча ресурс ва захираларни ишга солиш ҳамда мавжудларини ўзлаштириш, иқтисодиёт ва аҳолининг энергия манбалари ва хомашё ресурсларига бўлган эҳтиёжларини етарлича таъминлашга мўлжалланган ривожлантиришнинг стратегия ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
  • янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хусусий инвестицияларни, жалб этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, уларнинг ҳар томонлама баҳоланиши ва экспертиза қилинишини ташкил этиш;
  • белгиланган лойиҳаларни амалга оширишнинг мақбул шартларини топиш мақсадида хорижий инвесторлар билан музокаралар ўтказиш, шунингдек, улар бўйича тегишли таклифлар киритиш ва қарорлар қабул қилиш каби янги вазифалар юкланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50