Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Вазирликларда ички аудит хизмати баҳоланади

18.08.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2023 йилдаги «Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 377-сон қарори қабул қилинди.

 

Низом қуйидаги тартибларни белгилайди:

  • ички аудит хизмати фаолиятини баҳолаш;
  • баҳолаш натижаларини расмийлаштириш ва ички аудит хизмати фаолиятини такомиллаштириш;
  • баҳолаш натижаларини мониторинг қилиш уларни жамоатчиликка эълон қилиш.

 

Ички аудит хизматини баҳолаш иқтисодиёт ва молия вазирилиги томонидан режали ва режадан ташқари тартибда амалга оширилади.

 

Режали баҳолаш хавф таҳлили асосида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган жадвалга асосан ўтказилади.

 

Ҳар йили 1 мартга қадар тасдиқланган жадвал вазирлик сайтида эълон қилинади.

 

Режадан ташқари баҳолаш қуйидаги ҳолатларда ўтказилади:

  • айнан давлат органининг мурожаатига асосан;
  • тақдим этилган чораклик ҳисоботларни ўрганиш натижасида қўшимча хавфлар аниқланганда.

 

Низом билан шунингдек баҳолаш мезонлари ва саволнома шакли тасдиқланмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.08.2023 йилдан кучга кирди.


 

Собир Нурбердиев


Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48