Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ветеринария маҳсулотлари хавфсизлигининг Умумий техник регламенти лойиҳасини тайёрлади. У қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида эълон қилинган.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Ветеринария препаратларининг катта хавфсизлиги таъминланади
Ветеринария препаратларининг катта хавфсизлиги таъминланади
06.02.2017

Эслатиб ўтамиз, “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга биноан умумий техник регламент - бу техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, бир турдаги маҳсулотлар ва хизматлар гуруҳи хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгиловчи норматив ҳужжат.
Ҳужжатда, хусусан, ветеринария препаратлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида ҳайвонлар учун ветеринария препаратлари таркиби, алоҳида компонентлари ва (ёки) бошқа ингредиентлар бўйича норматив ҳужатларга мувофиқ келиши, шунингдек ветеринария препаратлари:
- ҳайвонларда уларнинг самарасизлиги оқибатида уларнинг нобуд бўлишига олиб келган, шунингдек ҳайвонлар билан алоқа қилган ёки чорва маҳсулотларини қабул қилган одамларда асорат чақирмаслиги;
- ножўя реакция чақирмаслиги ва ҳайвонлар учун бошқа препаратлар билан ўзаро таъсирга киришмаслиги;
- фармокологик ёки биологик препаратлар қолдиғини сақловчи келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулотларни қабул қилган одамлар ҳаёти ва соғлиғига зарар, шунингдек ишлаб чиқариш босқичида препаратларнинг ташқи қўшилмалар билан ифлосланиши ва микроорганизмлар контаминацияси билан боғлиқ зарар етказилмаслиги кўзда тутилган.
Ҳайвонлар организмида фармокологик ва биологик препаратлар қолдиғи норматив талаблардан ошмаслиги керак.
Бундан ташқари, лойиҳа хавфсизликка талабларни сақлайди:
- ветеринарияда ишлатиладиган ветеринария препаратлари ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш бинолари ва ускуналари хавфсизлигига;
- ветеринария препаратлари ишлаб чиқаришда (тайёрлашда) фойдаланиладиган хом ашё хавфсизлигига;
- ветеринария препаратлари ишлаб чиқариш (тайёрлаш) хавфсизлигига;
- ветеринария дорихоналарида дори воситаларини тайёрлаш хавфсизлигига;
- ветеринария препаратлари муомаласи хавфсизлигига;
- ҳайвонларга ветеринария препаратларини қўллаш хавфсизлигига;
- ветеринария препаратларини йўқ қилиш хавфсизлигига.
Шунингдек, маркировкалаш, ўраш, намуналарни танлаш ва уларни синовдан ўтказишга талаблар кўзда тутилмоқда.
Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Самир Латипов,
экспертимиз.
Мавзуга оид материал:
Ҳайвонлар қандай касалликка чалинганда эгасидан олиб қўйилиши мумкин?
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади