Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Вояга етмаган шахсни сўроқ қилишда психолог иштирок этиши мумкин

11.12.2021

Рус тилида ўқиш

7.12.2021 йилдаги ЎРҚ-735-сон Қонун билан ЖПКга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

ЖПКнинг 121-моддаси вояга етмаган гувоҳни ёки жабрланувчини сўроқ қилишда психологни жалб этиш тўғрисидаги норма киритилди. Вояга етмаганларни сўроқ қилиш унинг қонуний вакилининг ёки катта ёшдаги яқин қариндошининг, педагог ва (ёки) психологнинг, ёхуд уларнинг розилигига биноан жабрланувчи вакилининг иштирокида амалга оширилади.

 

Педагогни ва (ёки) психологни сўроқ қилишга жалб этиш вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчи қонуний вакилининг ёки катта ёшдаги яқин қариндошининг, жабрланувчи вакилининг илтимосига биноан ёхуд суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ёки суднинг ташаббусига кўра амалга оширилади. Уларнинг иштироки жиноят ишини юритаётган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан таъминланади.

 

Вояга етмаган жабрланувчи ёки гувоҳни сўроқ қилишда иштирок этиш учун педагогни ва (ёки) психологни жалб этиш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқи сўроқ қилишдан олдин унинг қонуний вакилига ёки катта ёшли яқин қариндошига, жабрланувчи вакилига суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан тушунтирилади.

 

Сўроқ қилишнинг умумий давом этиш вақти кун давомида дам олиш ва овқатланиш учун 1 соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда 4 соатдан ошмаслиги керак.

 

Шунингдек 554-моддада белгиланишича, вояга етмаган гумон қилинувчини ёки айбланувчини сўроқ қилишда суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг ихтиёрига кўра ёхуд вояга етмаган гумон қилинувчи ёки айбланувчи ҳимоячисининг, қонуний вакилининг илтимосига биноан педагог ва (ёки) психолог иштирок этиши мумкин.

 

Ҳужжат 8.12.2021 йилдаги «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-11-28
  • USD:12848.38 (+0.00) сум
  • EUR:13512.64 (+0.00) сум
  • RUB:120.07 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48