Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Ягона порталда НҲҲ лойиҳалари: валюта тушумини сотишда ўзгаришлар

31.07.2015

Вазирлар Маҳкамаси “Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги “Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 245-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқди.

 

________________________

 

! Энг муҳими ҳақида қичқача: Лойиҳада Хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги янги Низомни қабул қилиниши кўзда тутилган, шунингдек ташқи савдо операцияларини амалга оширганда бажарилиши лозим бўлган талабларга тузатишлар киритилди.

 ________________________

 

Талабларнинг бир қисми илгаригидек қолди. Демак, экспорт контрактлари бўйича тушум тушиши ёки қайтариб олиб кириш муддати пахта толасини экспорт қилувчи ва у билан боғлиқ ишлар ҳамда хизматларни амалга оширувчи "Ўзмарказимпэкс" ДАТСК, "Ўзсаноатмашимпэкс" ДАТСК, "Марказсаноатэкспорт" ДАТСК, "Ўзинтеримпэкс" ДАТСК, "Ўзташқитранс" ДАК, "Ўрта Осиё Транс" ХАЮТ ДАКси учун товарлар, ишлар ва хизматларни амалда экспорт қилиш кунидан бошлаб 90 кундан ошмаслиги керак. Бироқ, лойиҳа ўзида янгиликни ҳам сақлайди, айнан: Жануби-Шарқий Осиё (Бангладеш, Вьетнам, Индонезия, Малайзия, Сингапур, Гонконг, Тайвань, Хитой) мамлакатларига жўнатилган тақдирда муддат 30 кунга узайтирилади.

 

Чет элдан валюта тушуми кечиктирилганда санкциялар, шунингдек такрорий санкцияга тақиқни кўзда тутадиган меъёр ҳам илгаригидек қолди. Лекин лойиҳада хорижий валютадаги тушум тушиш муддатлари қуйидаги ҳолларда узайтирилиши кўзда тутилмоқда, яъни:

 

- енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари (форс-мажор) юзага келганда муддат уларнинг хорижий давлат ваколатли органи томонидан тасдиқланадиган, давом этиш муддатига узатирилади;

 

- суғурта ҳодисаси содир бўлганда 30 кунга узайтирилади.

 

Ҳужжат билан қайд қилиндики, хорижий валютадаги тушум товарлар, ишлар ва хизматлар экспорт қилувчи, экспорт контракти суғурта полиси бўйича суғурта товони (миллий ва/ёки хорижий валютада) ёки жўнатилаётган товар ҳисобига тушса, мазкур экспорт контракти бўйича дебиторлик қарзи тушган суғурта товони суммасига камаяди.

 

Низом лойиҳасида тушум сифатида қараладиган пул маблағларига ҳамда улар сотилиши лозим ёки лозим эмаслигига (кредитлар, заёмлар, грантлар ва ҳ.к.) аниқ таъриф берилган. Валюталар сотилишдан озод қилиш ҳолатлари ҳам кўзда тутилган.

 

Низом лойиҳасида белгиландики, пахта толасини экспорт қилишдан тушумни мажбурий сотиш у мажбурий сотиш субъекти транзит ҳисобварағига тушган кундан бошлаб 3 банк кунидан кечиктирмай амалга оширилади, бошқа ҳолатларда – илгаригидек 5 банк кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

 

Лойиҳада валютани мажбурий сотиш тартиби назарда тутилган:

 

пахта толасини экспорт қилишдан келадиган тушумнинг 100 фоизи – Марказий банкка;

 

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ёввойи ўсимликларни экспорт қилишдан келадиган тушумнинг 25 фоизи, шунингдек

 

товарлар (ишлар, хизматлари)ни экспорт қилишнинг қолган барча ҳолатларида келадиган тушумнниг 50 фоизи – ваколатли банкларга.

 

Шубҳасиз, лойиҳанинг мақсади – валюта тушумини мажбурий сотишни амалга ошириш тартибига ҳозирги воқеликни ҳисобга олган ҳолда тузатишлар киритиш. Бироқ лойиҳа келишув босқичида турибди ҳамда у ўзгартирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Елена ЕРМОХИНА, 

бизнинг эксперт-юристимиз.

Валюталар курси

2024-11-27
  • USD:12820.47 (+0.00) сум
  • EUR:13470.47 (+0.00) сум
  • RUB:122.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48