Солиқ кодексидаги ўзгартиришлар (31.12.2015 йилдаги ЎРҚ-398-сон) муносабати билан Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 23.02.2011 йилда 2200-сон билан рўйхатдан ўтказилган, кейинги ўринларда - Низом) тузатишлар киритилди.
Низомга ўзгартиришлар ДСҚ ва МВнинг “Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарорига (АВ томонидан 11.04.2016 йилда 2200-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ киритилди.
Солиқ кодексининг 309-моддасига мувофиқ, 2016 йил 1 январдан ягона солиқ тўлови бўйича ҳисобот даври бир ой ҳисобланади. Яъни эндиликда барча тўловчилар ЯИТ бўйича ҳисоботни ҳар ойда тақдим этадилар. Янгиликлар киритилиши муносабати билан тўловчиларни улар учун жами ставкадан келиб чиқиб солиқларни ҳисоблаш ва тўлашнинг махсус тартиби белгиланган чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари ва қурилиш ташкилотларига киритиш тартиби хусусида саволлар юзага келди.
Ўзгартиришлар киритилгунга қадар ушбу хўжалик юритувчи субъектлар чорак якунларига кўра чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари ва қурилиш ташкилотлари сифатида таснифланган. Натижада 2016 йил I чорагида кўпгина тадбиркорлик субъектлари ой якунларига кўра ўз солиқларини қандай ҳисоблаш: асосий фаолият турини белгилаш учун чорак охирини кутиш ёки нохушликларнинг олдини олиш мақсадида ой якунларига кўра солиқларни қўшимча ҳисоблаш кераклигини билмадилар.
Ушбу ноаниқликларни бартараф этиш мақсадида Низомга ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари ва қурилиш ташкилотлари тегишли фаолият туридан ҳисобот ойида олинган тушум ҳажмига кўра шундай корхоналар сирасига киритилади. Фаолият тури, илгари бўлганидек, ортиб бормайдиган якун билан белгиланади.
МИСОЛ. 2016 йил I чорагида қаҳвахона ва дўконга эга бўлган корхонада қуйидаги тушум кўрсаткичлари акс этди (минг сўмда):
Фаолият тури
|
Ой
|
||
январь
|
февраль
|
март
|
|
Умумий овқатланиш
|
12 000
|
–
|
25 000
|
Чакана савдо
|
15 000
|
–
|
–
|
Жами:
|
27 000
|
–
|
25 000
|
Фаолият натижаларидан келиб чиқилса:
- январда чакана савдо корхонаси учун бўлганидек солиқларни ҳисоблаш зарур;
- февралда – ЯИТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 13.04.2010 йилда 2095-сон билан рўйхатдан ўтказилган) белгиланган тартибда;
- мартда солиқлар ва мажбурий тўловлар умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган тартибда тўланади.
Янгиликларга (Низомнинг 16-1 ва 16-2-бандлари) мувофиқ, агар йил якунларига кўра кичик корхона йирик корхоналар сирасига ўтган бўлса, у 15 ва 25%лик ставкаларда тўланадиган ЯИТ ўртасидаги фарқни қўшимча равишда тўлашига тўғри келади. Бунда кичик корхона ёки микрофирма Низомга мувофиқ ялпи ставкада ҳисоблаб чиқарган қўшимча ҳисоблаш суммаси ҳам 25%лик ЯИТ ставкасини ҳисобга олган ҳолда ялпи ставкада қайта ҳисобланади.
Агар йирик корхона кичик корхоналар сирасига ўтган бўлса, тўлов қайта ҳисобланмайди, тегишинча, қайтариш амалга оширилмайди. Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган ялпи ставка эса кейинги ҳисобот йилидан қўлланади.
Лилия Хисматова, экспертимиз