Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Яна 4 та вилоятда пахта терувчиларга устама жорий қилинди

08.10.2018


Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида 2018 йил ҳосилининг қўлда терилган 1 килограмм пахта хом ашёси учун қўшимча 100 сўм нақд пулда устама жорий қилинди (5.10.2018 йилдаги 798-сон ВМҚ).

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда терилган ҳар бир килограмм пахта учун теримчилар меҳнатига ҳақ тўлаш ставкалари контрактация шартномаси (пахта йиғим-теримининг 3 та вақтинчалик босқичи) бўйича бажарилган мажбуриятлар ҳажмига боғлиқ бўлади:

  • 60%гача – 650 сўм; 
  • 60%дан 80%гача – 850 сўм;
  • 80%дан ортиқ – 1 000 сўм.

 

Бунда айрим вилоятлар ва туманларда (пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритаётган ҳудудлардан ташқари) кунлик устамалар белгиланди:

  • Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятларида, Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Нишон ва Касби туманларида, шунингдек Сурхондарё вилоятининг Қизириқ ва Музработ туманларида – 300 сўм/кг;
  • қолган 9 та вилоятдаги (рўйхат бўйича) 34 та туманда – 100 сўм/кг (30.08.2018 йилдаги 703-сон ВМҚга, шунингдек унга берилган шаҳрга қаранг).

 

2018 йил 5 октябрдан бошлаб Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларининг илгари устама назарда тутилмаган ҳудудларида терилган бир килограмм пахта хом ашёси учун қўшимча 100 сўм нақд пулда устама тўланади. Илгари устама амал қилган туманларда ўзгаришлар бўлмайди.

 

Бу – муҳим! Устамалар Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан тўланиши боис қишлоқ хўжалиги корхоналари билан якуний ҳисоб-китобларда ҳисобга олинмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 8.10.2018 йилдан кучга кирди.

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_