Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2017 йилдаги 100-сон қарори билан алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига янги намунадаги акциз маркалари жорий этилмоқда.
- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Янги акциз маркалари жорий этилади
Янги акциз маркалари жорий этилади
06.03.2017

Ҳужжатга биноан 2017 йил 1 апрелдан бошлаб алкоголли маҳсулотларга ва тамаки маҳсулотларига ҳимоянинг қўшимча даражаларига эга бўлган янги намунадаги акциз маркалари жорий этилади. Уларнинг дизайни Молия вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ ва «Давлат белгиси» ДИЧБ томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.
Ҳукумат қарорининг ўзи маркалар янги дизайнининг тавсифи ёки тасвирини сақламайди.
Эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғидаги маҳсулотлар янги намунадаги акциз маркалари жорий этилган кундан бошлаб 9 ой ўтгач маркаланмаган деб ҳисобланади ва белгиланган тартибда олиб қўйилади.
Шу муносабат билан солиқ ва божхона органларига 2018 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги акциз маркалари билан маркаланган алкоголли маҳсулотлар ва тамаки маҳсулотларини аниқлаш, уларнинг олиб кирилиши, ишлаб чиқарилиши ҳамда улгуржи ва чакана савдо тармоғида сотилишининг олдини олиш, шунингдек ушбу маҳсулотларни белгиланган тартибда олиб қўйиш чора-тадбирларини кўриш топширилди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег ЗАМАНОВ,
экспертимиз.
Мавзуга доир материаллар:
- Фақат сертификат эгалари «ECO» белгисини жойлаштиришлари мумкин
- Бизнесни сунъий равишда бўлишга йўл қўймайдилар
- Харидорларнинг пули қаерга кетаяпти
- Улгуржи ва чакана савдо ўртасида қандай фарқ бор
- Онлайн НКМ тизими қандай жорий этилади
- Автомобилда юкларни шаҳарда ва шаҳар атрофида ташишлар учун лицензиялар бирлаштирилди
Янги сонларда ўқинг

- Экспорт тартиб-таомиллари ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда
- Ижтимоий таътиллар кимларга ва қандай тақдим этилади
- Вахта усулида ишловчи ишчиларга меъёрдан ортиқча компенсация тўловларини тўлаш
- Иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизими ислоҳ қилинмоқда
- Ҳомиладорлик ва туғиш таътили қандай тақдим этилади