Давергеодезкадастр, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг «Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматини инобатга олиб ҳисобланган миқдори ҳамда пичанзорлар ва яйловлар ҳолатинн тубдан яхшилаш кийматини индексация қилиш ҳақида»ги қўшма қарори тасдиқланди (рўйхат рақами 2943, 2017 йил 1 ноябрь).
Давлат статистика қўмитасининг қийматидан юқори кўрсатилган қурилиш материаллари нархлари тўғрисидаги маълумотлари асосида ўтган йилга нисбатан 1,246 баравар индексация қилинди.
Шу тариқа, олиб қўйилаётган лалми шудгор ва суғорилмайдигаи кўп йиллик дарахтзорлар ўрнига табиий жойлардаги жойлашувига боғлиқ равишда суғориш ва тенг қийматли янги ерларни ўзлаштириш қиймати 1 га учун қуйидагини ташкил этади:
Ҳудуд |
Аввалги қиймати (минг сўм)[1] |
Янги қиймати (минг сўм) |
текислик (ёғинлар билан таъминланмаган) |
1462 |
1821,6 |
текислик-адир (ёғинлар билан ярим таъминланган) |
2162 |
2693,8 |
тоғолди ва тоғ (ёғинлар билан таъминланган) |
2641 |
3290,6 |
Маълумот учун: базавий миқдорлар Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-бандида кўрсатилган. Индексация ҳар йили 31 декабргача амалга оширилади.
Қуйидагиларнинг қиймати худди шундай қийматга индексация қилинди:
- мамлакатимиз ҳудудлари кесимида 1 гектар бир хил ерларни суғориш ва ўзлаштиришнинг бир бонитет балли учун қиймати;
- «Чўл», «Адир» ва «Тоғ» зоналарида жойлашган пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинди ва 2.11.2017 йилда кучга кирди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
[1]Вазирлар Маҳкамасининг 21.09.2016 йилдаги 317-сон қарори билан белгиланган.