Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходим хориждаги хизмат сафарида касал бўлса Европа Иттифоқи мамлакатларига юк ташувчилар учун ҳаракатланиш тартибида нималар ўзгаради Автомобилни жисмоний шахсга сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келади Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қандай қўллаш керак

Янги илмий-тадқиқот институти номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш билан шуғулланади

03.07.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 368-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 2023 йил 27 июлдаги ПФ-114-сон Фармонига мувофиқ Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти этиб қайта ташкил этилганди.

 

Институт олдига қуйидаги вазифалар қўйилди:

  • номоддий маданий меросни ҳар томонлама муҳофаза қилиш;
  • кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда унинг намуналарини аниқлаш;
  • номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича халқаро рўйхатлар ва реестрларга киритиш;
  • номоддий маданий меросни рақамлаштириш, тарғиб қилиш ва сақлаш бўйича янги ташаббуслар ва лойиҳаларни амалга ошириш. 

 

Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

  • бюджет маблағлари;
  • илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган бюджет маблағлари;
  • Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари;
  • халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;
  • республика илмий-тадқиқот лойиҳалари грантлари;
  • хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида тадқиқотлар ўтказишдан тушадиган тушумлар;
  • қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.06.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова