Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инстаграмда реклама жойлаштириш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини кимлар ва қандай объектлар бўйича тўлайди

Янги ҚК асфальт-бетон қоришмалар ва бетон буюмлар ишлаб чиқаради

12.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2020 йилдаги «Papenburg Uzbekistan» Ўзбекистон-Германия қўшма корхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 471-сон қарори қабул қилинди.

 

Ушбу қарор Президентнинг 27.11.2018 йилдаги «Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4035-сон ҳамда 1.02.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4145-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар маълумот учун қабул қилинди:

а) Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда – Қўмита) ва «GP Gunter Papenburg AG» компанияси (Германия) ўртасида йўл қурилиши учун асфальт-бетон қоришмалари, тайёр бетон буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги битим имзоланди. Шунингдек битимда Германия технологиялари ва асбоб-ускунларини қўллаган ҳолда қурилиш-монтаж ишларини бажариш бўйича МЧЖ шаклидаги «Papenburg Uzbekistan» ҚКни ташкил этиш назарда тутилган;

б) «Papenburg Uzbekistan» МЧЖ устав фонди:

  • 30%и – Қўмита таркибидаги «Трансйўлқурилиш» ДУКнинг МБ курси бўйича ўтказилган 1 714 286 евро эквивалентидаги пул маблағлари ҳисобига;
  • 70%и – «GP Gunter Papenburg AG» (Германия)нинг «Papenburg International GmbH» компанияси бир йил давомида ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан 4 млн евро миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобига шакллантирилади.

 

Давлат активларини бошқариш агентлигига бир ой муддатда «Papenburg Uzbekistan» МЧЖ билан Қўмита таркибидаги «Тошкент кўприклардан фойдаланиш» ДУКнинг Тошкент ш., Бектемир тумани, Порлоқ кўчаси, 14-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар ҳудудидан фойдаланилмаётган 6,1 га ер майдони ва ундаги бино-иншоотларни «ноль» харид қийматида сотиш бўйича имзоланган келишув битими доирасида инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда шартнома тузиш топширилди.

 

Қўмитага Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда «Papenburg Uzbekistan» МЧЖнинг Ўзбекистон томонидан иштирокчисини ўзгартириш бўйича жамият бошқарув органига таклифлар киритиш ҳуқуқи берилди.

 

«Papenburg Uzbekistan» МЧЖга, истисно тариқасида, асфальт-бетон қоришмалар ва бетон буюмлар ишлаб чиқаришда фойдаланиш мақсадида қум-шағал материаллари қазиб олиш учун ФВВ ҳузуридаги «Хавфсиз дарё» ДУК билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилди.

 

Лойиҳани амалга оширишга жалб этиладиган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига кўп марталик визалар расмийлаштирилади, шунингдек ички ишлар органлари томонидан рўйхатдан ўтказиш таъминланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-12-14
  • USD:12880.00 (+0.00) сум
  • EUR:13507.26 (+0.00) сум
  • RUB:124.01 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50