Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Инвентаризация вақтида ҳисобга олинмаган асосий воситалар аниқланса 2024 йил учун молиявий ҳисоботни қайси қоидалар бўйича тузиш керак Меҳмонхона хизматлари реализациясини ҳисобга олиш тартиби

Янги ташкил этилган Касб-ҳунар таълими маркази нима билан шуғулланади

01.06.2018

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.2018 йилдаги 391-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, Марказ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази негизида ташкил этилган ва касб-ҳунар таълими соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади (Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ПҚ-3504 қарорига қаралсин). Илгари амал қилган низом кучини йўқотди.

 

Янги Низом билан қуйидагилар белгиланди:

  • Марказ, шунингдек унинг ҳудудий бошқармаларининг вазифалари ва функциялари; уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
  • Марказ раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлиги;
  • Марказнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби;
  • Марказ ҳайъати, Илмий методик кенгаши фаолияти;
  • Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш ва бошқалар.

 

Энди Марказ тизимига:

  • унинг марказий аппарати;
  • касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари;
  • Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти;
  • Метрологик назорат хизмати;
  • идоравий касб-ҳунар коллежлари;
  • нодавлат касб-ҳунар коллежлари киради.

 

Қайта ташкил этилган Марказ қуйидаги асосий йўналишлар бўйича ишлайди:

 

  • потенциал иш берувчиларнинг эҳтиёжлари ва таклифларини ҳисобга олиб ўрта бўғининг меҳнат бозорида талаб этилган мутахассисларини тайёрлашнинг ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
  • коллежлар учун юқори профессионал раҳбарлар ва педагог кадрларни танлаш, уларнинг малакаси ва касбий даражасини мунтазам равишда ошириш, жумладан янги шакл ва услублар бўйича;
  • умумтаълим мактаблари 10-11-синф ўқувчиларининг касбий кўникмаларини шакллантириш бўйича ихтисослаштирилган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида касб-ҳунар таълими жараёнини мувофиқлаштириш;
  • коллежларда таълим сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, таълим жараёнини доимий равишда такомиллаштириш ва бошқалар.

 

Бу – муҳим! Марказ ходимларига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.

 

Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қиладиган тегишли комплекси томонидан тасдиқланган мезонлар ва индикаторларга асосан мунтазам баҳоланиши лозим. Марказ фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича унинг раҳбарлари ва ходимлари рағбатлантирилади ёки  интизомий жавобгарликка тортилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.05.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-17
  • USD:12874.86 (+0.00) сум
  • EUR:13525.04 (+0.00) сум
  • RUB:123.06 (+0.00) сум