Президент томонидан 26.09.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-189-сон Фармонига қўшимча киритиш тўғрисида”ги ПФ-161-сон Фармон имзоланди.
Ҳужжатга мувофиқ, 2024 йил 1 январга қадар янги юк ташувчи транспорт воситалари (чиқинди ташиш машиналари ва самосваллар) (ТИФ ТН коди 8704329209) импорт қилишда божхона божи ставкаси 5% миқдорда ўрнатилади ва улар утилизация йиғимидан озод қилинади.
Мазкур чора аҳолига санитар тозалаш хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.09.2023 йилда кучга кирди.
Собир Нурбердиев