Вазирлар Маҳкамасининг 20.09.2018 йилдаги 747-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (11.11.2020 йилдаги 713-сон ВМҚга қаранг).
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 июлдан ИИБ томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг автомобилларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ЙҲҚни бузиш ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш бошланган.
2021 йил 1 январдан бошлаб видеокузатув, тасвирга олиш техник воситалари ва мобиль қурилмалар орқали қайд этилган бундай ёзувларни юбориш мумкин. Бунда тартиб ўзгартирилмайди:
- видео марказлаштирилган тизим орқали (ejarima.uz) юборилади. Унда ҳуқуқбузарлик ҳолати, содир этилган санаси ва вақти, транспорт воситасининг маркаси ва давлат рақами аниқ кўринган бўлиши лозим;
- видеоёзувларни юборганларга мукофотлар БҲМнинг 5%и миқдорида ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан тўланади;
- видеоёзувларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш, улар учун ҳақ тўлаш жорий схема бўйича амалга оширилади (бу ерда қаранг);
- ҳуқуқбузарлик қайд этилган видеоёзувни тақдим этган шахс ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмайди.
Бу – муҳим! Юқорида баён этилган тартиб МЖТКнинг 125–127, 1282, 1283, 131, 135, 1351, 136, 138–141, 1763 ва 194-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган.
Олег Заманов.