Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
15 октябрдан ТИФ иштирокчилари учун нималар ўзгарди МҲЭКМнинг ўзгариши билан моддий ёрдамнинг имтиёзли суммасини қачон қайта ҳисоблаш керак IT-парк резидентлари қандай янги имтиёзлар олишдиБуюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ солиш мақсадларида амортизация харажатларини қандай аниқлаш керак

Йўл ҳаракати қоидаларига тасмаси бор йўл орқали ҳаракатланишни чекловчи қўшимча киритилмоқда

15.10.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 10.10.2024 йилдаги «Йўл ҳаракати қоидаларига жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида»ги ВМҚ-658-сонли қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатда кўзда тутилган қўшимчага кўра, йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан йўналишли жамоат транспорти воситалари ҳаракатланиши мумкин. Бошқа транспорт воситалари ушбу йўлакда ҳаракатланиши тақиқланади (тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари мустасно).

 

Транспорт воситалари ушбу йўлдан фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида фойдаланишлари мумкин. Бунда  транспорт воситаси мазкур йўлакда ҳаракатланиб келаётган жамоат транспортига йўл бериши шарт.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.10.2024 йилдан кучга кирди.

Собир Нурбердиев

Валюталар курси

2024-10-18
  • USD:12803.06 (+0.00) сум
  • EUR:13902.84 (+0.00) сум
  • RUB:131.84 (+0.00) сум