Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Йўллар ва йўл инфратузилмасини сақлаш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди

04.07.2024

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 01.07.2024 йилдаги “Йўллар ва йўл инфратузилмасининг яхши ҳолатда сақланишини таъминлаш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича амалдаги механизмларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-241-сон қарори қабул қилинди.

 

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб:

  • жисмоний шахслар ва мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳар қандай юридик шахс томонидан йўллар, тротуарлар ва бошқа йўл инфратузилмаси объектларида қурилиш ишларини олиб бориш, йўл объектини ҳар қандай кўринишда таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш, реконструкция қилиш  фақатгина тегишли рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади;
  • рухсатномани расмийлаштириш ва бериш бўйича хизматлар давлат хизматлари марказлари ҳамда ЯИДХП орқали 5 кун муддатда кўрсатилади;
  • рухсатнома йўл объектини балансида сақловчи вилоят ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари ёхуд бошқа ташкилотлар томонидан, коммуникация тармоқларидаги авария билан боғлиқ ёки бошқа кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда эса туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан берилади.

 

Рухсатномада:

  • йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳуқуқи берилган шахс;
  • қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширишнинг мақсади ва муддати;
  • рухсатноманинг ҳақиқийлигини текшириш имконини берувчи QR-код;
  • ушбу муддат ичида йўл объектининг аввалги ҳолатини тикламаслик тегишли маъмурий ва фуқаровий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантириш кўрсатилади.

 

Йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш вақтида рухсатнома ҳамма учун кўринадиган жойга илиб қўйилиши ёки ҳар қандай шахснинг биринчи талабига кўра тақдим этилиши шарт ҳисобланади.

 

Қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган жойда хавфсизлик чораларини кўриш масъулияти рухсатнома берилган шахс зиммасига юклатилади.

 

Шунингдек, белгиланишича:

  • йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилганидан сўнг унинг аввалги кўринишини тикламаслик ҳолати юзасидан рухсатнома берган ташкилот ёки ҳудудий профилактика инспектори рухсатномада назарда тутилган қурилиш ишларини амалга ошириш муддати тугаган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш ва етказилган моддий зарарни ундириш бўйича зарур чораларни кўриши шарт;
  • йўл объектига етказилган моддий зарар миқдори йўл объектини балансида сақловчи маҳаллий ҳокимликлар ёхуд бошқа ташкилотлар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади;
  • рухсатнома олмасдан туриб йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширганлик ёки йўл объектининг аввалги ҳолатини тиклаш бўйича мажбуриятни бажармаслик ҳолати бўйича тегишли далилларни тақдим қилган ҳолда ҳуқуқбузарлик аниқланишига фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилади.

 

Ҳудудлар қиёфасини яхшилаш мақсадида эксперимент тариқасида 2024 йил 1 сентябрдан 2025 йил 1 сентябрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилаб берадиган муайян ҳудудда қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар амалга оширилади:

  • фуқаролар ва юридик шахсларнинг уларга тегишли бино ва иншоотга туташ ҳудудларни ободонлаштириш борасидаги масъулияти тушунтирилиши;
  • кўп қаватли уйлар ҳовлиси ва атрофи, йўл ҳамда кўча четларининг ободонлаштирилган намунавий кўринишини тасдиқлаш;
  • Йўл ва кўча четларидаги бўш ерларни кўкаламзорлаштириш бўйича дастурни тасдиқлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.07.2024 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова