Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Заргарларга лицензияларни Асиллик даражасини белгилаш палатаси беради

22.05.2019

Рус тилида ўқиш

 

Заргарлик ва қимматбаҳо металлардан ясалган бошқа буюмларни ишлаб чиқаришни лицензиялаш функциялари МБ ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигидан Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига ўтказилди (18.05.2019 йилдаги ПФ–5721-сон Фармонга қаранг). 

 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1 октябргача заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш фаолияти Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси асосида амалга оширилган. Бироқ кўрсатилган санадан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга бунинг учун лицензия талаб этилган, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси эса бекор қилинган.

 

Аввалбошдан Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги ушбу соҳада лицензияловчи орган этиб белгиланган эди (10.08.2017 йилдаги ПҚ–3199-сон қарорга қаранг, лицензиялаш тартиби – бу ерда). Энди эса Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси лицензия беради. Шу тариқа, ушбу соҳада рухсат бериш тусига эга ҳужжатларни бериш функциялари ушбу органга қайтариб берилди.

 

Бундан ташқари, Асиллик даражасини белгилаш палатасининг мақоми ва қарашлилиги ўзгарди. Илгари Марказий банк муассасаси сифатида у Қимматбаҳо металлар агентлигига қарашли эди, ҳозир эса Молия вазирлиги тасарруфига ўтказилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум