Президент томонидан 31.10.2023 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-185-сон Фармон имзоланди.
Ўзгартиришларга мувофиқ:
- жисмоний шахсларга қиймати 100 млн сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмлари йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 млн сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида республика божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади (илгари умумий қиймати 5 минг АҚШ долларидан қимматроқ бўлган буюмларни декларациялаш талаб этилар эди);
- аффинаж корхоналари ва заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металларни ҳамда таркибида қимматбаҳо металлар мавжуд бўлган хомашёни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштиришда лицензия олиш мажбуриятидан озод этилади;
- заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда маълумотларни ТСОЯЭАТга киритмасдан республика божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишга рухсат берилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.10.2023 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев.