Илмий ва инновацион фаолиятни бошқариш тизимини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тасдиқланди.
Ерлар давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун қандай ажратилади
Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учуи доимий фойдаланишга ажратиш учун материалларни тайёрлаш тартибини назарда тутадиган маъмурий регламент тасдиқланди.
Аҳолининг минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблаш тартиби жорий этилмоқда
2022 йилдан бошлаб, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш жараёнида қўлланиладиган ва жон бошига тўғри келадиган бир ойлик даромад мезони минимал истеъмол харажатларига тенглаштирилади.
Сунъий интеллект технологиялари соддалаштирилган режимда жорий этилади
Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий қилиш чора-тадбирлари белгиланди.
Ҳисоб палатасининг вазифалари, функциялари ва ваколатлари қайта кўриб чиқилди
Хусусан, палата Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси экспертизасини ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия таҳлилини ўтказади.
Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлганлик учун жиноий жавобгарлик жорий қилинди
ЖКга киритилган ўзгартиришларга кўра бундай ҳуқуқбузарликлар учун 6 ойгача озодликдан маҳрум қилиш билан тарзидаги жазо қўлланилиши мумкин. Шунингдек кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритганлик учун санкциялар қайта кўриб чиқилди.
Экология соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун қўшимча жавобгарлик жорий қилинди
Сувдан фойдаланиш талабларини бузган, ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган, хазонларни ва шох-шаббаларни ёқиб юборган шахслар жавобгарликка тортилади.
ЙТҲ тўғрисидаги хабарнома қандай тузилади
«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Қонун «йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисидаги хабарнома» тушунчаси билан тўлдирилди.
Ички ишлар органларининг энг яхши ходимлари устама оладилар
Танловнинг республика босқичи ғолиблари пул таъминотининг 50%и миқдорида бир йил давомида моддий рағбатлантирилади.
Уй-жойни сотиб олиш учун субсидиялар бериш муддати узайтирилди
Субсидия олиш учун 2020 йил 31 декабргача тақдим этилган аризалар бўйича субсидияларни бериш муддати 2021 йил 1 декабрга қадар узайтирилади.
Ҳоким ўринбосарларига шахсий жавобгарлик юкланади
Маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти ҳар чорак якуни бўйича маҳаллий вакиллик ҳокимияти органлари йиғилишларида танқидий муҳокама қилинади ҳамда баҳоланади.
Инвестиция лойиҳалари давлат ҳисобидан инфратузилма билан таъминланади
Инвесторнинг қиймати 200 млрд сўмдан ошадиган, унинг ўз маблағлари улуши 25%дан кам бўлмаган лойиҳалари зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминланади.
Қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металларнинг муомалада бўлиш соҳаси қонун билан тартибга солинди
Қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металларнинг муомалада бўлиш соҳасига таркибида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ва қидириш, ушбу металлар ҳамда тошларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, қимматбаҳо металлар билан боғлиқ операциялар мажмуини амалга ошириш киради.
Энг яхши секторлар пул мукофотлари билан рағбатлантирилади
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини аниқлаш учун баҳолаш тизими жорий этилади.
Умумий овқатланиш ва туризмга қатор имтиёзлар тақдим этилди
Чора-тадбирлар коронавирус пандемияси даврида умумий овқатланиш ва туризм соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган.
Юк операциялари: янги қоидалар
Божхона назорати остидаги товарларга нисбатан юк операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
ҚҚС суммаларини ҳисобга олишнинг янги тартиби жорий этилади
Президент томонидан 24 август куни “Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарор имзоланди.
Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилди
У замонавий инновацион ва илмий-педагогик технологияларни, фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини қўллаган ҳолда, меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасида талаб юқори бўлган касблар, йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича малакали кадрларни тайёрлаш билан шуғулланади.
Кулолларнинг ўз форуми бўлади
2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Халқаро ҳунармандчилик фестивали ва кулолчилик маҳсулотлари кўргазма-савдоси ўтказилади.
Молия вазирлигининг функциялари ва вазифалари кенгайтирилди
Молия вазирлигига тугатилган Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг вазифалари, функциялари ва ваколатлари ўтказилди.
Янги сонларда ўқинг
- Автомобиль йўлларини таъмирлаш қандай молиялаштирилади
- Меҳнат шартномаси бекор қилинганда барча фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация тўланадими?
- Ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги муносабати билан у билан меҳнат шартномаси қандай бекор қилинади
- Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
- Хавфли маҳсулотлар ва кимёвий моддалар импорти устидан назорат кучайтирилади