Улгуржи сотувчилар валюта конвертациясидан тушган тушумлардан ЯСТ бўйича бўнак тўловларидан озод қилинди
Молия вазирлиги, ДСҚ ва МБ Бошқарувининг қарори (6.09.2018 йилда 2065-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Халқ таълими бошқаруви ислоҳ қилинади
Бўш мактаблар кучлиларига эргашади, «Замонавий мактаб» давлат дастури ишлаб чиқилмоқда, болаларни қабул қилишнинг янги тартиби жорий этилмоқда
“Эгмонт” гуруҳи билан ҳамкорлик - Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти орқали
Вазирлар Маҳкамасининг 5.09.2018 йилдаги “Эгмонт” молиявий разведка бўлинмалари гуруҳининг фаолиятида иштирок этиш доирасида Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 710-сон қарори қабул қилинди
Давлат харидлари соҳасидаги мутахассисларни мажбурий сертификатлаштириш жорий қилинади
Бу Президентнинг 5.09.2018 йилдаги «Корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган
Қандай қилиб бухгалтер янги ишга киришиб кета олади
Янги жойда биринчи кун ишлаш – масъулиятли палла. Нимага эътибор бериш керак, нималарни назардан қочирмаслик лозим? Пойтахтдаги корхоналарда бош бухгалтер бўлиб ишлаб, катта тажрибага эга бўлган эксперт Ольга Шабанова маслаҳат беради
Олий таълим муассасаларига масофавий ўқитишга рухсат берилади
«Икки диплом» («double degree») модели бўйича ўқитиш тизими ҳам жорий этиладиган Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби дастлабки ана шундай муассаса бўлади
Тақиқланган ахбороти бўлган сайтлар қандай чекланади
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тарқатилиши тақиқланган ахборот мавжуд бўлган Интернет тармоғи веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифаларидан фойдаланишни чеклаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди
Пахтанинг қўлда терилган бир килограмми учун 650 сўмдан 1000 сўмгача тўланади
Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2018 йилдаги 703-сон қарори билан пахта хом ашёсини қўлда ва машинада териш қиймати, шунингдек пахта териш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тасдиқланди
Ташқи рекламани жойлаштириш тартиби ўзгаради
Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2018 йилдаги 702-сон қарори билан ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинди
15 сентябрдан нотурар жой объектларидан фойдаланмаганлик учун санкциялар жорий этилади
Президентнинг 4.09.2018 йилдаги «Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди
2019 йил 1 январдан бошлаб мактаб ходимларига – тўлиқ пенсия
Бу Президентнинг 5.09.2018 йилдаги «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонида назарда тутилган
Мактабга яқин йўлларда – ППХ нарядлари, ЙҲҚ бузилиши бўйича рейдлар - ҳар жума куни
Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2018 йилдаги 701-сон қарори билан йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва ЙТҲ профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари қабул қилинди
Тошкентда иссиқ сувни ўчириш жадвали эълон қилинди
Тошкентда иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида иссиқ сув таъминоти 10 сентябрдан 12 октябргача режали тартибда ўчирилади. «Тошиссиққуввати» шу ҳақда хабар берди
Ўзбекистонда крипто-биржаларга қандай талаблар қўйилади
Президентнинг 2.09.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида крипто-биржалар фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ–3926-сон қарори қабул қилинди
Янги жамғарма блокчейн технологиялари жорий этилишини қўллаб-қувватлайди
«Рақамли ишонч» жамғармаси ташкил этилди. Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилмоқда. Президентнинг 2.09.2018 йилда эълон қилинган ПҚ–3927-сон қарорида шулар назарда тутилган
2018 йил октябрь ойидан барча ишловчи пенсионерларга - тўлиқ пенсия
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси шундай таклиф киритиб, Президентнинг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти самарадорлиги ва ижтимоий адолатлилигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони лойиҳасини ҚҲТБТ порталида жойлаштирди
Хронометраж тартибида нималар ўзгартирилади
ҚҲТБТ порталида Хўжалик юритувчи субъектларда товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушумлар ва ходимлар сони хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди
Болаларнинг озиқ-овқат маҳсулотларига янги талаблар қўйиш таклиф этилмоқда
ҚҲТБТ порталида болалар озиқ-овқатини ишлаб чиқариш, импорт, реклама ва реализация қилишнинг янги нормаларини ўз ичига олган қонун лойиҳаси муҳокама қилина бошлади
Паспорт йўқотганда нима қилиш керак
Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
Баҳоловчи сертификатини қандай олиш мумкин
ЛБМА директорининг буйруғи билан баҳоловчи малака сертификатини беришнинг янги тартиби (29.08.2018 йилда 3063-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди
1 сентябрь: қонунчиликдаги асосий ўзгартиришлар
2018 йил сентябрдан Ўзбекистонда янги қоидалар ва норматив ҳужжатлар кучга кирди. Улар турли соҳалар: бизнесни текшириш, божхона расмийлаштируви, ер участкаларини олиб қўйиш, педагогларнинг иш ҳақи ва бошқаларга дахлдор. Шарҳимизда қонунчиликдаги энг муҳим ўзгартиришлар ҳақида қисқача сўз юритамиз
Онлайн-НКМни жорий этиш бўйича пилот лойиҳани октябрда бошлаш режалаштирилмоқда
Онлайн-НКМни жорий этиш бўйича пилот лойиҳани 1.10.2018 йилдан 1.03.2019 йилгача ўтказиш, унинг якунларига кўра эса мамлакатимиз ҳудудида тизимни жорий этиш юзасидан қарор қабул қилиш кўзланмоқда
Мустақиллик куни шарафига 261 нафар маҳкум афв этилди
Президент 30.08.2018 йилда «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан кимлар Ўзбекистон минтақаларида прописка қилиниши мумкин
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар беради
1 октябрдан айрим лицензияловчи органлар ўзгаради
81 та идоралараро коллегиал орган тугатилиб, уларнинг ваколатлари тегишли давлат муассасаларига ўтказилади. Тугатилаётганлар орасида фаолият юритаётган лицензияловчи органлар ҳам бор
Хусусий тиббиёт клиникалари қандай руҳий ва хулқ-атвор бузилишларини даволашлари мумкин
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан руҳий ҳолат бузилишини ва хулқ-атвор бузилишини ташхис қилиш ва даволаш бўйича хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати (рўйхат рақами 3062, 28.08.2018 й.) тасдиқланди
ДБҚ режалари: 3 турдаги йиғимни қолдириш, 4 та божхона йўлагини жорий этиш
Президентнинг божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишга доир фармони лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда
Божхоначиларга – устамалар ва имтиёзли автокредитлар
Мазкур имтиёзлар Президентнинг «Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони лойиҳасида таклиф этилган
2025 йилда фойдаланилган ер усти ва ер ости сувларининг нисбати маълум бўлди
2025 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаш учун ер усти ва ер ости сувларининг якуний фоиз нисбати маълум бўлди.
Электрон меҳнат шартномаларини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
Эндиликда, иш берувчилар электрон меҳнат шартномаларини “ЯММТ” ИДАКда рўйхатдан ўтказишлари керак.
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг вазифалари белгиланди
Улар орасида_ магистрларни "Бизнес-бошқарув" (MBA) ва иқтисодиётнинг бошқа талаб юқори йўналишлари бўйича тайёрлаш, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим бор.
2025 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури тасдиқланди
У янги ёндашувлар асосида аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш ва камбағалликдан чиқариш бўйича "Йўл харитаси"ни ўз ичига олади.
Сайёр текширув ўтказишда солиқ органларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Давлат қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайди
Шунингдек “яшил” истеъмол кредитлари сонини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Қандай тўловлар навбатдан ташқари амалга оширилади
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномга қўшимча киритилмоқда.
Ўқув муассасалари ошхоналари «E-auksion» орқали ижарага берилади
Ижара муддати – бир ўқув йили ва ушбу муддат кейинги йилларга узайтирилиши мумкин.
Болалар боғчаларида аутсорсинг орқали соғлом овқатланиш ташкил этилади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Таълим соҳасида овқатланишни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази ташкил этилади. У аутсорсер томонидан тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена стандартларига мувофиқлигини назорат қилади.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ерлардан оқилона фойдаланишни мониторинг қилади
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Сўнгги шарҳлар
Ошибка: Xbb_Tags_Quote не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Simple не найден.Янги сонларда ўқинг
- Электротехника саноати янги тараққиёт босқичига олиб чиқилади
- Даъво муддати ўтган дебиторлик қарзларини ҳисобдан чиқариш
- Қоғоз меҳнат дафтарчасини қандай юритиш керак
- «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коммунал тўловларни суд орқали ундиришда қулайликлар яратишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»
- Ҳуқуқий ворис ҳисобланадими ёки йўқми?