Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2024 йил декабрда қандай дам оламиз 2024 йил декабрь ойи учун бош бухгалтер режаси Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли қандай ўзгартирилади Буюртмачи бухгалтерия ҳисобини қандай юритиши керак Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚСсиз импорт жиҳозлар учун уч сценарий: сотиш, ижарага бериш ва фойдаланиш пайтидаги солиқ оқибатлари Ўзбекистонда 2024 йил декабрда нималар ўзгаради

“Маъмурий жараёнлар тўғрисида”ги Қонун нима учун зарур?

27.03.2017

Ҳозирга қадар республикамизда “Маъмурий жараёнлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинмаган. Бунинг ўрнига ушбу доирасидаги муносабатлар бир қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари билан тартибга солиб келинмоқда.

Бу ҳолат фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига айрим қийинчиликларни туғдиради.

 

Биринчидан, рўйхатга олиш, рухсат бериш, лицензиялаш фаолиятига оид ва бошқа маъмурий жараёнларга ягона қонуний тамойил ва талаблар қўлланилмаганлиги оқибатида жисмоний ва юридик шахслар уларда қандай қилиб иштирок этишни билмайдилар. Чунки, ҳар бир жараёнда ўзига хос талаблар мавжуд. Демак, ушбу ҳолатда аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишга объектив равишда тўсқинликлар бор.

 

Иккинчидан, ягона қонун йўқлиги турли соҳалардаги давлат хизматчиларини ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллашда чалкаштиради. Улар ҳужжатда рухсат этилган нарсани қилиш мумкин, рухсат этилмаган нарсани қилиш мумкин эмас, деб ўйлашга мажбур бўлишади. Яъни маъмурий буйруқбозлик пайдо бўлади. Натижада жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатлари инобатга олинмаслиги ва қўшимча янги турдаги маъмурий тўсиқлар яратиб келинганлиги кўзга ташланади.

 

Учинчидан, маъмурий тўсиқлар коррупциянинг ошишига ҳам хизмат қилади. Чунки, давлат органига мурожаат қилган фуқаро маъмурий тўсиққа учраганидан сўнг, ўз вақтини тежашга, ноқулайликларни бартараф этишга, кўрсатилаётган хизмат натижаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қилади.

 

Таъкидлаш жоизки, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунда мурожаатларни электрон шаклда юбориш имкониятининг ҳам ҳуқуқий асослантирилгани, ягона интерактив давлат хизматлари порталининг фаолияти кундан-кун такомиллаштирилиб борилаётганлиги ҳам фуқароларга давлат хизматларидан фойдаланиш борасида янги имкониятларни яратиб бермоқда. Шунга қарамасдан, бугунги кунда маъмурий жараёнларни янада такомиллаштириш лозим эканлигини, маъмурий жараёнлар тўғрисидаги қонунни қабул қилиш заруратини инкор этиб бўлмайди.

 

Хориж амалиётидан мисол келтирадиган бўлсак, ҳозирга қадар МДҲ давлатлари ичида аксарият давлатлар ўзларининг маъмурий жараёнларни тартибга солувчи қонунларини қабул қилган. Масалан, Грузияда 1999 йилда Умумий Маъмурий кодекс, Қозоғистонда 2000 йилда «Маъмурий жараёнлар тўғрисида» Қонун, Белоруссияда 2004 йилда «Маъмурий жараёнлар асослари тўғрисида» Қонун, Қирғизистонда 2004 йилда «Маъмурий жараёнлар тўғрисида» Қонун, Арманистонда 2004 йилда «Маъмурий жараёнлар асослари ва маъмурий ишлаб чиқариш бўйича» Қонун, Тожикистонда 2007 йилда Маъмурий жараёнлар Кодексининг қабул қилинганлиги шулар жумласидандир.

 

Республикамизда ҳам бир қатор ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда «Маъмурий тартиб-тамойиллар тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилгани ва интернет тармоғи орқали омманинг кенг муҳокамасига қўйилганлиги маъмурий жараёнларни унификациялашга қўйилган дастлабки қадамлардан бири дейиш мумкин. Ўйлаймизки, мазкур қонуннинг қабул қилиниши аҳоли ва тадбиркорлар учун маъмурий юкни, шу жумладан вақт ва сарфланадиган харажатларни, такрорий жараёнларни камайтириш ва соддалаштиришга, давлат органлари ва давлат хизматчилари фаолияти самарадорлиги, тезлиги ва истеъмолчиларнинг ўзгарувчан талабини инобатга олган ҳолда мослашувчанлигини оширишга, аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларининг давлат томонидан ҳимоя қилинишини, давлат хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёжларини тўлиқ қондирилишини таъминлашга, аҳоли ва тадбиркорлар учун давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

 

Ёқутхон Юсупова,

Тошкент давлат юридик университети 4-босқич талабаси.

 

 

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48