Ушбу шарҳда – меҳнат стажини тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш бўйича экспертларимиз таклифлари.
- www.norma.uz
- Қонунчиликка таклифлар
- Меҳнат дафтарчалари – долзарб ҳужжат эмас
Меҳнат дафтарчалари – долзарб ҳужжат эмас
23.02.2017
Жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида меҳнат дафтарчалари ўрнига солиқ тўловчилар, ишчилар, меҳнат ва ҳ.к.ни ҳисобга олиш электрон тизимларидан фойдаланилади.
Аммо Ўзбекистон қонунчилигига кўра, меҳнат дафтарчаси меҳнат стажини тасдиқловчи асосий (гарчи ягона бўлмаса-да) ҳужжат бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга амалиётда пенсияларни тайинлашда меҳнат стажи меҳнат дафтарчасидан ташқари (гарчи меҳнат дафтарчасида зарур қайдлар мавжуд бўлса-да) маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар, иш ҳақи бериш қайдномалари, меҳнат шартномалари, архив маълумотномалари ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Амалда меҳнат стажи ўрнига суғурта бадаллари тўланган даврлар инобатга олинади, бу эса меҳнат дафтарчасининг аҳамиятини тенглаштиради. Бугунги кунда Пенсия жамғармаси меҳнат стажи ҳақида маълумотларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри воситасида олади.
Бу бошқарув ходимларининг анча вақтини талаб этувчи меҳнат дафтарчасини юритишни ортиқча ишга чиқаради.
Ҳозирда 2005 йилдан бошлаб одамнинг меҳнат стажини ҳисобга олишни меҳнат дафтарчасисиз амалга ошириш имконияти мавжуд. Бунда кишилар меҳнат дафтарчаси билан тасдиқлаши керак бўлган даврлар сақланиб қолинади. Бу 2005 йилгача бўлган стаждир.
Шуларни инобатга олган ҳолда қуйидагилар таклиф этилмоқда:
- иш берувчилар томонидан меҳнат дафтарчалари юритилишини бекор қилиш;
- белгилансинки, 2005 йилгача бўлган давр учун меҳнат дафтарчаси меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб қолади, 2005 йилдан кейинги давр учун эса меҳнат стажи ШЖБПҲ маълумотлари билан тасдиқланади.
Абдураҳмон Бахтиев,
экспертимиз
Мавзуга доир материаллар:
- «Қоғоз» кўринишдаги меҳнат дафтарчаларини тўлдириш 2021 йилдан бекор қилинади
- Агар Ф.И.О. ўзгарса: ходим ва бухгалтерия нима қилиши керак
- Меҳнат мигрантлари касб-ҳунарга ўқитилади ва молиявий ёрдам кўрсатилади
- Ижтимоий нафақаларни олиш жуда соддалаштирилди
- Яна учта туманда оғир меҳнат шароитлари учун устама жорий этилиши мумкин
- 1 февралдан иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар оширилади
Вы можете оставить свой комментарий.
Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения. |
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»
Комментарии (4)
Добавить комментарийГость_Ҳисобчи :
Бу таклифни ижобий деб бўлмайди. Қайтанга мехнат дафтарчасини кучини ошириш керак. ИНПСга боғлиқлик жойи йўқ иш стажини. Агар ташкилот 2005-йилдан ИНПС ҳисоботини тўлиқ топширмаган бўлса нима ходимни стажи кесиб ташланиши керакми? Бундай ташкилотлар жуда кўп. Бундан ташқари Солиқ ҳисоботи 8% суғурта бадаллари эксел варианта топширилмоқда. Солиқ органларида база бор бу борада. ИНПСга осилиб ишни чигаллаштиришни ўйлагандан кўра, ишни тугри ташкил қилиш такомиллаштириш ҳақида ўйлаш зарур деб ҳисоблайман.
Гость_Комилжон :
Мен хиссадорлик жамиятида иктисодчи булиб ишлайман. Жамгариб бориладиган пенсия жамгармасига жамиятимизни хисоб ракамида маблаглар 2005 йилдан доимий равишда хисоб ракамимизда маблаг йуклиги сабабли вактида утказилмаган. Ушбу йиллар мехнат стажига кушилмаслиги айтилмокда. Бу конунда ушбу муаммо хам хисобга олиниши керак. Ходим ишлаб туриб ишлаган даври хисобга олинмаса бу муаммолар келтириб чикаради. Конунда шу масалага хам этибор каратиш керак.
mfo-muxtar@mail.ru :
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики, воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!
xolbux :
ИНПС орқали стажни ҳисобга олиш муаммо чиқариши аниқ. ИНПСни ҳисоблаш иш ҳақидан бир минимал ЭКИҲ
чқариб ташлангандан сўнг ҳисобланади.Тўлиқ бўлмаган иш кунларида ёки қишлоқ хўжалиги каби мавсумий фаолиятга боғлиқ бўлган ишларда ИНПС нольга тенг бўлиб қолиши мумкин. Айниқса фермер хўжаликларида пахта йиғим-терими учун ҳисобланган иш ҳақидан ИНПС ҳисобланмайди.Демак ходим автоматик равишда стажидан маҳрум бўлиб қолади.