Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Разное
  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида

21.06.2017


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 

ФАРМОЙИШИ

 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида 

 

Халқимиз сиёсий тафаккурининг ноёб намунаси бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, фуқароларимизнинг ҳукуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларининг мустаҳкам кафолати сифатида юртимизда бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган хукуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаши борасида асосий пойдевор бўлиб келмокда.

 

Мамлакатимизда Конституциямизда белгилаб берилган қоида ва тамойиллар негизида самарали миллий қонунчилик тизими, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланиб, ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, давлатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳияти юксалиб, халқимизнинг онгу тафаккури тобора ўсиб бораётгани айниқса аҳамиятлидир.

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг таргиб этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйгусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш ҳамда Асосий Қонунимиз қабул қилинганининг йигирма беш йиллик санасини кенг нишонлаш мақсадида:

 

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ;

 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул килинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика ташкилий қўмитаси (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 

2. Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

 

Дастурда кўзда тутилган тадбирларнинг мамлакатимиздаги барча давлат ва нодавлат ташкилотларини, кенг жамоатчиликни фаол жалб этган ҳолда, юкори савияда ўтказилишини таъминлаш;

 

давлат идоралари ва муассасалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг Дастурда кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишга доир фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг норма ва тамойиллари ҳаётга татбиқ этилишини, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик, социал-иктисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотларга ҳуқуқий замин бўлиб хизмат килаётган Асосий Қонунимизнинг аҳамиятини ҳаётий мисоллар билан очиб беришга бағишланган туркум тадбирларни ташкил этиш ва бу борада амалга оширилаётган салмоқли ишлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш.

 

3.  Ташкилий қўмита:

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Дастурни амалга оширишни молиялаштириш манбалари ва ҳажмини белгиласин;

 

ўн кун муддатда Дастурда белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва юқори савияда амалга ошириш учун тегишли ишчи гуруҳлар таркиби, комплекс чора-тадбирлар режасини тасдиқласин ва амалга оширишга киришсин.

 

4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигига багишланган тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

 

5. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Муродов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум