Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилари учун нималар ўзгаради Ер солиғи бўйича «проактив» ҳисоботларга қандай ўзгартиришлар киритилади Акциз солиғи қандай тўланади ва ҳисобот қандай тақдим этилади - Buxgalter Pro Акциз солиғи қандай тўланади ва ҳисобот қандай тақдим этилади - Buxgalter Pro

Сўров натижаси

09.04.2015

Кўпчиликнинг ишда рақамларга, ҳисоб-китобларга дуч келиши ва уйга чарчаган ҳолда қайтиши бизга маълум. Сиз бюджет юритиш амалиётини уйда ҳам татбиқ этасизми, сиз ўз кирим ва чиқимингизни санайсизми ва шахсий харажатларингизни назорат қиласизми?

 

Бизнинг сўровимизга 340 нафар киши жавоб қайтарди, бунинг учун уларга миннатдорчилик билдирамиз. Дарвоқе, бу охирги вақтдаги бир хил сўровлардан биридир.

 

Муштарийларнинг кўпчилиги, яъни 104 нафар киши (30.6%) ҳар ҳолда оила бюджетини юритишаркан. Албатта тўғри қилишади. Муҳими, улар “ҳар эҳтимолга қарши” ҳам,  таътил учун ҳам пул ажратиб қўйишган. 17 нафар киши (5%) бюджетни юритиш учун ҳатто смартфон ёки планшетга махсус иловалар ўрнатишган.

 

Уй бюджетини юритишни эсдан чиқариб қўяётганларга, бу эса 71 нафар респондент (20,9%)ни ташкил этади, шуни эслатамизки, бу ишда энг асосийси – бошлаб олиш, яна ҳам муҳими давом эттиришдир. 53 нафар респондент (15,6%) уй бюджетини юритишни вақтни бекор сарфлаш, деб ҳисоблашади.

 

95 нафар муштарийларимиз (27,9%) оила бюджетини қандай юритишни билишмайди, бу эса бизда навбатдаги муаллифлик шарҳи учун янги мавзу тайин эканлигини билдиради.

Умид қиламизки, бу сиз учун фойдали бўлади!