Транспорт вазирлиги ва пойтахт ҳокимлиги автобус ва метро қатновлари нархларини 16,7%га оширишни ва бир марталик қатнов учун 1400 сўм миқдорида ҳақ белгилашни, ойлик йўл карточкалари нархини ҳозирги нархида сақлаб қолишни таклиф қилди. Бу ҳақда шаҳар маъмурияти сайтида хабар қилинди.
Ёқилғи ва эҳтиёт қисмлар нархларининг ошиши, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва шаҳар транспортининг зарар кўриб ишлашини камайтириш учун Молия вазирлиги таклиф этилган тарифларни тасдиқлади.
Шу тариқа, жорий йилнинг 15 августидан бошлаб жамоат транспортида (автобус ва метро) йўлкира ҳақи 1400 сўмни ташкил қилади. Бунда ойлик йўл карточкаларининг нархи ўзгармайди.
Эслатиб ўтамиз, 15 августдан бошлаб қуйидагиларга тарифлар ошди:
- бензин ва дизель ёқилғиси;
- истеъмолчиларнинг барча гуруҳлари учун электр энергияси;
- аҳолига маиший истеъмол учун бериладиган табиий газ ва суюлтирилган газ;
- иссиқ сув таъминоти ва иситиш.