Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Фуқаролик кодексининг янги таҳририни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда (5.04.2019 йилдаги Ф–5464-сон ва шарҳга қаранг).
Фуқаролик кодексини такомиллаштиришга оид таклифларни Адлия вазирлигининг қуйидаги электрон почта манзилларига йўллаш мумкин:
Ҳар бир таклиф кўриб чиқилиб, мақбул деб топилганда юқорида кўрсатилган ҳужжатни ишлаб чиқиш чоғида фойдаланилади.
Вазирлик мурожаат қилган шахслар билан ёзишмалар олиб бориш, таклифларни ёки бошқа хатларни шарҳлаш, шунингдек таклиф билан мурожаат қилганларни қандайдир йўсинда рағбатлантириш мажбуриятини зиммасига олмайди.