1 апрелдан бошлаб уларни олиш учун, фуқаролар рўйхатдан ўтган жойидан ва юридик шахслар почта манзилидан қатъи назар, исталган ҳудуддаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш мумкин. Давлат хизматлари агентлиги шу ҳақда хабар беради.
Президентнинг 15.02.2019 йилдаги ПҚ–4193-сон қарори билан 1 июндан бошлаб экстерриториал тамойилни жорий қилиш вазифаси топширилган. Агентлик ходимлари буни икки ой олдин бажардилар.
Ушбу тамойилнинг афзалликларини оддий мисол ёрдамида тушунтириш мумкин: Тошкент шаҳрида фаолият юритишни мақсад қилган тадбиркор Самарқанд вилоятидаги марказлардан туриб ҳам рўйхатдан ўтиши мумкин. Улар фақат фирмаларни рўйхатдан ўтказиш соҳасига татбиқ этилмайди. Исталган ДХМ орқали кўрсатиладиган аксарият хизматлардан шу тариқа фойдаланиш мумкин.