Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботни жорий этишдаги қийинчиликларни қандай бартараф этиш мумкин Фойда солиғини ҳисоблашда хизмат автомобили харажатларини қандай ҳисобга олиш керак Умумий овқатланиш корхонасида маҳсулотлар (хом ашё) ва товарлар қандай ҳисобга олинади Умумий овқатланиш корхонаси, туроператорлар ва меҳмонхоналар бюджетга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қандай қайтариб олиши мумкин

Депутатлар 2019 йилги Давлат дастурини амалга оширишдаги камчиликларни кўрсатиб ўтишди

05.11.2019

Рус тилида ўқиш

2019 йил 31 октябрь куни Парламент қуйи палатасида мажлис ўтказилди, унда Вазирлар Маҳкамасининг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» Давлат дастурининг 2019 йил учинчи чорагидаги бажарилишининг бориши тўғрисида»ги ҳисоботи эшитилди.

 

Ҳисоботга кўра, 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,7%га ўсган. Шу жумладан, саноат тармоқлари 7%, жами хизматлар – 12,7%, чакана савдо айланмаси – 7% ҳамда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 2,4%га ортган. Мамлакатга жалб этилаётган жами инвестициялар ҳажми 46%га, қурилиш ишлари ҳажми эса 19,3%га ўсган.

 

Давлат бюджетининг мазкур даврдаги даромадлари 79,2 трлн сўмни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баравар кўп), харажатлари эса, 86,5 трлн сўмни ташкил этган. Давлат бюджети харажатлари таркибида энг юқори улуш (53,2%) ижтимоий соҳага тўғри келди. 

 

Давлат дастури 274 та банддан иборат бўлиб, 2019 йилнинг тўққиз ойида 203 та банд ижроси белгиланган. Ушбу ҳисобот даврида дастурнинг 168 та банд ижроси тўлиқ бажарилган, 24 та банд бўйича ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилмоқда, 11 таси бўйича вазифанинг муддати узайтирилган.

 

Бироқ, давлатимиз раҳбарининг хорижий давлатларга амалга оширилган ташрифлари якунлари бўйича тасдиқланган «йўл хариталари»да назарда тутилган топшириқлар ижросини вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан ўз вақтида таъминлашда сусткашликка йўл қўйилаётгани таъкидланди. Бундай камчиликлар мамлакатга инвестиция оқими кириб келишига салбий таъсир кўрсатишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига қатъий чоралар кўриш топширилди.

 

Давлат дастурини самарали амалга оширишда божхона, шу жумладан, ҚҚСдан имтиёзларни тақдим этишга бўлган амалдаги ёндашувни қайта кўриб чиқиш зарурлигига эътибор қаратилди. Тадбиркорликни ривожлантиришда маҳаллий ҳокимият органларидаги мавжуд бюрократик тўсиқ ва субъектив омилларни бартараф этиш юзасидан Ҳукумат алоҳида кўрсатмадан иборат норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиши лозим.

 

Депутатлар томонидан Давлат дастури ижросидаги қуйидаги камчиликлар таъкидлаб ўтилди:

  • давлат тиббиёт муассасаларини молиялаштириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш, «маблағ бино учун эмас, балки бемор учун» тамойили асосида ишни ташкил этиш керак;
  • ирсий касалликларнинг олдини олиш мақсадида яқин қариндошлар ўртасида никоҳни тақиқлаш масаласининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш лозим;
  • ушбу тизимга босқичма-босқич ўтишни назарда тутадиган мажбурий тиббий суғурта механизмларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш жараёни ортга сурилмоқда;
  • олий таълим муассасаларининг молиявий мустақиллигини таъминлаш, босқичма-босқич давлат буюртмаси ва табақалаштирилган тўлов-контракт тизимини жорий этиш орқали ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳанузгача тасдиқланмаган.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-20
  • USD:12875.06 (+0.00) сум
  • EUR:13406.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.75 (+0.00) сум