Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Умумий сотиш ҳажмида ўз маҳсулоти 90 фоиздан кам бўлса, умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харидини қандай расмийлаштириши керак Ўзбекистондан ташқарида товар харид қилиш ва ташиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади Қандай қилиб ҚҚС ҳисоботини тўлдириш ва солиқни тўлаш керак

Экспертлар қандай қилиб ҳуқуқни модернизациялашни муҳокама қиладилар

05.03.2019

Рус тилида ўқиш

«Tashkent Law Spring» халқаро юридик форуми илк бор Ўзбекистон пойтахти – Тошкентда 25–27 апрелда бўлиб ўтади.

 

Жадал модернизация даврида ҳуқуқни ривожлантиришнинг сўнгги тамойилларини муҳокама қилиш, замонавий юридик фани ва амалиётининг долзарб масалалари бўйича фикр алмашиш мақсадида Форумда давлат органлари, халқаро, миллий ҳамда хорижий юридик ва консалтинг ташкилотлари, илмий ва эксперт доиралар вакиллари тўпланадилар.

 

Форумнинг бош мавзуси: «Жадал модернизация даврида ҳуқуқ».

 

Амалий дастурга қуйидаги масалалар муҳокамаси киритилган:

  • сифатли давлат бошқаруви;
  • қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш;
  • фаол инвестиция сиёсати ва б.

 

«Tashkent Law Spring» – мунозаралар олиб бориладиган сессиялар, маҳорат дарслари ва тақдимот маросимлари, фойдали танишувлар ва самарали алоқалар, қизиқарли маданий дастур ҳамдир. Суд экспертизаси ва нотариат бўйича давра суҳбатлари ўтказилиши режалаштирилган.

 

Бугунги кунгача тадбирда иштирок этиш учун Австрия, Буюк Британия, Грузия, Қозоғистон, Сингапур, АҚШ, Франция ва бошқа мамлакатлардан қарийб 300 та буюртма келиб тушди.

 

Форумда «Йилнинг энг яхши адвокати», «Йилнинг энг яхши адвокатлик тузилмаси» ва «Йилнинг энг яхши корпоратив юридик хизмати» номинациялари ғолиблари тақдирланади.

 

«Tashkent Law Spring» ташкилотчиси – бир қатор ҳамкорлар кўмагида Адлия вазирлиги.

 

 


 

Валюталар курси

2024-12-23
  • USD:12893.07 (+0.00) сум
  • EUR:13386.87 (+0.00) сум
  • RUB:125.96 (+0.00) сум