Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Декабрь: бош бухгалтер йил охиригача қандай ишларни тугатиши керак 29 ва 137-кодлар бўйича ҳисоботларни юборишда юзага келган муаммоларни қандай ҳал қилиш мумкин эди Инвентаризация қандай ўтказилади: умумий қоидалар

Ер ноқонуний олиб қўйилганлиги учун жиноий санкциялар жорий этилади

27.12.2019

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирлиги мансабдор шахсларнинг мулкдорларга келтирган зарари учун жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутадиган тузатишларни ишлаб чиқди. Ҳукумат 23 декабрь куни қонун лойиҳасини Олий Мажлисга киритди.

 

МЖТКни ер участкаларини олиб қўйиш тартибини бузганлик учун  мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача жарима солишни назарда тутадиган янги 613-модда билан тўлдириш таклиф қилинмоқда. Маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такрор содир этилган ҳуқуқбузарлик ЖКнинг янги 1731-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. У бўйича санкция – БҲМнинг 200 бараваридан 250 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

 

Зарарнинг ўрни мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда бино ва иншоотларни бузиш, дов-дарахтларни ёхуд уларнинг қисмларини, кесиб ташлаш ёки шикастлантириш оқибатида мулкдорга кўп бўлмаган миқдорда зарар етишига олиб келса (30 дан 100 БҲМгача суммада, таҳр.), маъмурий жарима БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача миқдорни ташкил этади. Зарар миқдори анча миқдорга етган ёки ундан ошган тақдирда, айбдорларга жиноий жавобгарлик доирасида оғирроқ жавобгарлик ва жазо чоралари қўлланилади.

 

Ишлаб чиқувчилар фикрига кўра, қонун лойиҳаси мулкдорларнинг ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлайди ҳамда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг бу борадаги масъулиятини оширади.

 

Валюталар курси

2024-12-11
  • USD:12874.02 (+0.00) сум
  • EUR:13558.92 (+0.00) сум
  • RUB:128.21 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 10 декабрь№ 50