Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида ташкил қилинган ҳакамлик судлари томонидан 2007 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда жами 7981 та иш кўрилган бўлиб, даъво суммаси 389,4 млрд. сўм, 48,8 млн. АҚШ доллари, 195,1 минг еврони ташкил қилган.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Ҳакамлик судлари тадбиркорлар низоларини муқобил ҳал қилувчи нодавлат органидир
Ҳакамлик судлари тадбиркорлар низоларини муқобил ҳал қилувчи нодавлат органидир
23.02.2017
Ўтган йилда эса ҳакамлик судлари томонидан 1261 та иш кўрилган бўлиб, даъво суммаси 73,7 млрд. сўм, 45,4 млн АҚШ долларини ташкил қилган. Бу 2015 йилда кўрилган ишлар сонига нисбатан 119 та кўп.
Шу жумладан, Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди томонидан 2007 йилдан 2015 йилга қадар даъво суммаси 131,7 млрд. сўм, 48,8 млн. АҚШ доллари, 195,1 минг eвро бўлган 681 та иш кўрилиб, ҳал этилган.
2016 йилда ССП Самарқанд (510 та), Фарғона (284 та), Сирдарё (171 та) вилоятлари ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги ҳакамлик судлари томонидан ишлар кўрилиб, ижобий натижаларга эришилган.
ССПнинг айрим вилоятлардаги ҳудудий бошқармалари томонидан ҳакамлик судлари фаолиятини ривожлантиришга эътибор берилмаётганлиги сабабли тадбиркорлик субъектларининг уларга мурожаат қилиши йилдан йилга камайиб бормоқда. Масалан, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги ҳакамлик судларида умуман иш кўрилмаган, Наманганда 1 та иш кўрилган, холос!
Ҳакамлик судлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва локал ҳужжатларни такомиллаштириш масалалари
Ҳакамлик судлари фаолиятини кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларини унга бўлган ишончини ошириш ҳамда улар томонидан вақт ва маблағларини тежаш имкониятини яратиш мақсадида қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиб, уларга турли хил имтиёзлар берилмоқда.
Ҳакамлик судлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари:
Бу борада қуйидаги таклифларни киритишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
- ҳакамлик судларининг фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари ва локал ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифларни тайёрлаш;
- ОАВда ҳакамлик судлари фаолиятини кенг ёритиш, хусусан ҳуқуқий журналлар ва газеталарда “ҳакамлик муҳокамаси” рубрикасини доимий равишда очиш, махсус телекўрсатувлар ва радио эшиттиришлар ташкил қилиш;
- ҳакамлик судлари амалиётини умумлаштириш асосида фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳакамлик муҳокамасида кўриб чиқиш бўйича тавсиялар тайёрлаш ва тўплам чоп этиш;
- ҳакамлик судларининг ваколатли судлар билан ўзаро алоқаларининг ҳуқуқий асосларини яратиш ва ҳакамлик суди ҳал қилув қарорлари билан боғлиқ ишларни кўриш натижалари бўйича тизимли равишда ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;
- ҳакамлик суди (ҳал қилув қарори, ажрим, хабарнома ва бошқалар) ва ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг (ҳакамлик битими, даъво аризаси, ариза, илтимоснома ва бошқалар) ҳуқуқий ҳужжатлари базасини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш;
- ҳакамлик судьяларининг малакасини ошириш ва ҳакамлик судьялигига номзодларни қайта тайёрлашни тизимли йўлга қўйиш;
- ҳакамлик судлари фаолияти ва ҳакамлик муҳокамаси масалалари бўйича тизимли равишда ўқув тренинглар, семинар ва давра суҳбатлари ташкил этиш ва ўтказиш.
Фозилжон ОТАХОНОВ,Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги
Халқаро тижорат арбитраж суди раиси, ю.ф.н.
Мавзуга доир материаллар:
- Якка тартибдаги тадбиркорлар валюта сотишдан озод қилинди
- Навоий вилоятида бизнес солиқлардан 2028 йилгача озод этилди
- Кичик саноат корхоналарида бизнесга юридик хизмат кўрсатилади
- Кичик электротехника ишлаб чиқарувчилари 270 нафар кишигача ёллаши мумкин
- Хусусий тиббиёт клиникалари 5 йилга барча солиқлардан озод этилди
- Оилавий корхоналар кредит таъминоти ҳақида қайғурмасалар ҳам бўлади
Янги сонларда ўқинг
- Барқарорлик рейтинги юқори бўлган тадбиркорлар рағбатлантирилади
- Дастлабки декларациялаш–ихтиёрий иш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- 2024 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ва бошқа мажбурий бадаллар ҳисоб-китоби услубияти
- Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи
- Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилмоқда
- Т-2 шахсий карточкаси қандай юритилади
- «Рақамлаштириш соҳасида экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»
- Байрам кунида ишга!
- «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»