Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2025 йил 1 апрелдан қандай ўзгартиришлар кучга кирадиБўлиш шаклида қайта ташкил этишни қандай юридик жиҳатдан тўғри амалга ошириш мумкин БҲМС бўйича маълумотларни МҲХС бўйича маълумотларга трансформация қилишнинг асосий босқичлари

Халқаро паспорт қандай бўлади

07.12.2018

Рус тилида ўқиш

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБдаги брифингда 2019 йилнинг 1 январидан бериладиган халқаро паспорт ҳақида сўз борди, дея хабар беради Spot.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 16.08.2017 йилдаги ПФ–5156-сон Фармонига мувофиқ, 2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш учун рухсат ёзуви стикерини расмийлаштириш тартиби бекор қилиниб, хорижга чиқиш учун биометрик паспорт (яъни халқаро паспорт) бериш жорий этилади. Бу ҳақда батафсил – бу ерда.

 

Ҳужжат чип билан жиҳозланган бўлиб, 48 саҳифадан иборат бўлади, варақларга диққатга сазовор тарихий жойлар қўшилган, сув белгилари, саккиз бурчакли пентаграмма, ранги ўзгарувчан бўёқ, товланиш эффекти, металл билан қопланган ҳимоя ипи ва ламинатланган плёнкаси мавжуд.  

 

Халқаро паспорт 10 иш куни ичида тайёрланади. Бунинг учун қуйидагиларни амалга ошириш зарур:

  • иш жойидан, ўқишдан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан тасдиқланадиган ариза бланкасини бир нусхада;
  • 3,5 см x 4,5 см ўлчамли фотосуратни;
  • паспорт нусхасини;
  • мудофаа ишлари бўлимидан маълумотномани топшириш (ҳарбий хизматга мажбурлар учун);
  • давлат божини тўлаш.

 

Халқаро паспорт 10 йил муддатга берилади (стикер 2 йилга берилган).

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

.

Валюталар курси

2025-04-01
  • USD:12937.16 (+0.00) сум
  • EUR:13937.20 (+0.00) сум
  • RUB:154.55 (+0.00) сум