Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компанияга суғурта хизматлари учун тўлов қилишда ҚҚС ушлаб қолинадими ТМҚнинг тасдиқланган табиий камайиш нормативлари борми Нодавлат таълим муассасалари учун солиқ имтиёзлари узайтирилмоқда

Хусусий тиббиёт клиникалари кимларни бепул қабул қилади

27.05.2020

Рус тилида ўқиш

Нафақат давлат, балки хусусий секторда ҳам бепул асосда тиббий хизмат кўрсатилиши назарда тутилган.

 

Кимлар хусусий тиббиёт ташкилотларининг тиббий хизматларидан бепул асосда фойдаланиш ҳуқуқига эга экани, улар қандай тартибда тақдим этилиши кераклиги ҳақида Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги катта мутахассиси Аваз УММАТОВ гапириб берди.

 

– Аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатадиган (стоматология ва косметология хизматларидан ташқари), шу жумладан, хорижий инвесторлар иштирокидаги хусусий тиббиёт муассасалари 2022 йил 1 январгача барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган (1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон).

 

Бунда бўшайдиган маблағлар хусусий тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий, муҳандислик-техник ускуналар билан жиҳозлаш ва уларга сервис-техник хизмат кўрсатиш, тиббиёт мақсадлари учун эҳтиёт қисмлар, сарфлаш материаллари, инвентарь ва бошқа буюмлар харид қилиш, тиббий хизматлар кўрсатиш учун янги бинолар қуриш, мавжуд бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишга мақсадли йўналтирилиши керак.

 

– Бепул ташхис қўйиш ва даволаш ҳажми ва турлари белгиланганми? 

 

– Бепул тиббий хизматларнинг турлари ва ҳажми лицензияда кўрсатилган ихтисосликлар доирасида ташхис қўйиш ва даволаш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда хусусий тиббиёт муассасалари томонидан мустақил равишда белгиланади. Бу Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт муассасаларининг аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланган.

 

Жорий йилда кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлар ҳажми ва сарфланадиган маблағлар миқдори олдинги йил якунлари бўйича солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида ҳақиқатда бўшаган жами маблағларнинг 25 %идан кам бўлмаган қисмини ташкил этиши лозим.

 

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатилади. Бундай хизматлар рўйхати муассасага кириш ёки мижозлар учун кўринадиган жойда ҳамда маълумотлар пештахтасида жойлаштирилади, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтидаги махсус электрон базага ҳам киритиб борилади.

 

– Мазкур имтиёздан кимлар фойдаланиши мумкин, мурожаат қилиш механизми қандай? 

 

– Улар жумласига аҳолининг қуйидаги тоифалари киради:

  • ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;
  • I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар;
  • муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;
  • етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
  • 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
  • 1941–1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
  • ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар (таҳр. изоҳи: сил, онкологик касалликлар, янги пайдо бўлган хавфли ўсмалар, жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар, ОИТС, мохов, руҳий касалликлар);
  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижтимоий ҳимояга муҳтож деб топилган бошқа шахслар.

 

Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатиш учун уларнинг шахсини ва ушбу қатламга мансублигини тасдиқловчи ҳужжатларининг мавжудлиги асос бўлади.


Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бепул тиббий хизмат олиш бўйича мурожаатлари хусусий клиникалар томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтидаги махсус электрон базага мурожаат қилинган кунда мурожаат этувчиларнинг навбатини кўрсатган ҳолда он-лайн тизимида киритиб борилади. Мурожаатлар қоғоз ёки электрон шаклдаги махсус журналда ҳам қайд этиб борилади.

 

Амалиётнинг кўрсатишича, юқорида санаб ўтилган аҳоли қатламларига мансуб бўлган фуқаролар бу борада кам маълумотга эга, кўпчилик ўзининг қонуний ҳуқуқларини билмайди. Шу сабабли истеъмолчига ўз вақтида ахборот бериш, барча танишиши учун уни тиббий ташкилотнинг кираверишида ёки кўринадиган жойда жойлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Зеро бохабар қилинган ва ҳақ-ҳуқуқини танийдиган фуқаро ўзининг қонуний ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-25
  • USD:12829.07 (+0.00) сум
  • EUR:13344.80 (+0.00) сум
  • RUB:124.91 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48