Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Инфляция даражаси 2019–2020 йилларда режали тарзда пасайтирилади

27.11.2018

Рус тилида ўқиш

Марказий банк монетар сиёсатнинг асосий йўналишларини тасдиқлади. Аввалги йиллардан фарқли равишда ушбу ҳужжат келгуси уч йиллик давр учун, яъни 2021 йилгача ишлаб чиқилган.

 

Ўрта муддатли истиқболда пул-кредит сиёсатининг муҳим вазифалари сифатида қуйидаги вазифалар белгилаб олинди:

  • инфляция даражасини пасайтириш;
  • инфляцион таргетлаш режимига ўтиш учун асос яратиш, ш.ж. пул-кредит сиёсати инструментлари ва трансмиссион механизмларини ривожлантириш.

 

Инфляцияни келтириб чиқарувчи асосий омиллар инвестицион фаолликнинг ошиши натижасида иқтисодиётда вужудга келадиган юқори талаб ва тартибга солинадиган нархларнинг либераллаштирилиши бўлиши кутилмоқда. Бунда давлат корхоналарининг ислоҳ қилиниши (ш.ж. хусусийлаштириши) доирасида капитал қўйилмалар ҳажмининг ўсиши инвестицион фаолликни рағбатлантирувчи асосий омил бўлади.

 

Асосий сценарий

Муқобил (хатарли) сценарий

  • иқтисодий ривожланиш тенденцияларининг давом этиши ва ташқи шароитларнинг сезиларли даражада ўзгармаслиги ҳамда солиқ соҳасида ва таркибий ислоҳотлар борасида босқичма-босқич кутилган натижаларга эришилиб борилиши назарда тутилган;
  • солиқ ислоҳотларининг самарали амалга оширилиши, «бюджет қоидаси»нинг амалиётга жорий этилиши, фискал ва монетар сиёсатларнинг мувофиқлиги такомиллаштирилиши ҳамда иқтисодиётни кредитлаш ҳажмининг ўсиш суръатларининг мақбуллаштирилиши (2019 йилда 25%) кўзда тутилган;
  • ЯИМ ўсиш суръати 2018 йил якунига кўра 5,2%, 2019 йилда эса 5,4% бўлиши прогноз қилинмоқда. Ўтган ва жорий йилларда инвестицион фаолликнинг ошиши ҳамда иқтисодиётнинг реал секторида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида кейинги йилларда иқтисодиётнинг ўсиш суръатлари янада тезлашиши кутилмоқда;
  • йиллик инфляция даражасининг прогноз кўрсаткичлари 2018 йилда 16–17%ни, 2019 йилда 13,5–15,5%ни ва 2020 йилда 10–12%ни ташкил этади;

2021 йилдан бошлаб йиллик инфляция даражаси бир хонали кўрсаткичгача пасайиши кутилмоқда

  • ташқи иқтисодий шароитларнинг ёмонлашуви ва амалга ошириладиган таркибий ислоҳотларнинг секинлашуви тахмин қилинган;
  • ташқи ва ички шароитларнинг ёмонлашуви ҳамда таркибий ислоҳотларнинг кутилган натижа бермаслиги ҳисобига 2019 йилда инфляция даражасининг 17–18%гача ўсиши кутилмоқда

 

 

Иккала сценарийда ҳам Марказий банк пул-кредит сиёсатини юритишда эҳтиёткорона ёндашувдан фойдаланиб, пул-кредит шароитларини бир маромда қатъийлаштириб боришни кўзда тутмоқда. Бунда муқобил сценарийда янада қатъийроқ чоралардан фойдаланилади. 




В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_