Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 17 ноябрдаги навбатдаги мажлисида депутатлар 2019 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда мамлакат солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳасини тасдиқладилар. Парламент қуйи палатасининг матбуот хизмати шу ҳақда хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳа 3 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган йиғилишида муҳокама қилинган ва тасдиқланган. Кўргазмали прогноз кўрсаткичлари Молия вазирлиги томонидан тайёрланган инфографикада тақдим этилган: