Қонунчилик инвентарлашни ўтказмаслик ёки уни ўтказиш муддатларини бузганлик учун тўғридан-тўғри жавобгарликни назарда тутмайди. Бироқ бу амалиётда ҳаммаси яхши бўлишини англатмайди.
Бу масалага совуққонлик билан қараш оқибатлари ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан «TRI-S-Audit» аудиторлик компаниями директори Светлана ГОЛОСОВА гапириб берди:
- Инвентарлаш – бу, энг аввало, камомадни аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобини қонунчилик талабларига мувофиқ келтириш имконини берадиган ички назорат дастагидир. Уни ўтказиш қоидалари 19-сон БҲМСда белгиланган.
Активларнинг сақланиши учун корхона раҳбари мулкдорлар олдида жавоб беради. У – асосий моддий жавобгар шахс. Унинг вазифаси – бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, активлар сақланишини ва улардан самарали фойдаланилишини назорат қилишни таъминлаш. У томонидан ваколат берилган шахслар ҳам ҳисоб учун жавобгар бўладилар.
Аудиторлик ташкилотлари текширув чоғида биринчи навбатда корхонада инвентарлашни ўтказиш бўйича 19-сон БҲМС талабларига риоя қилинишига эътибор берадилар. Агар – риоя қилинмаса, аудиторлар ёки улар ҳозирлигида инвентарлаш ўтказилишини ташкил қиладилар ёхуд ўзлари уни танланма асосда ўтказадилар ё – агар раҳбарият инвентарлашни ўтказишга тўсқинлик қилса – ўз хулосаларида тегишли ёзувни амалга оширадилар.
Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.