Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Импорт қилинган товарнинг божхона қиймати кейинги сотув қийматидан ошиб кетса Ўзбекистонда бухгалтерларнинг миллий сертификацияси қандай бўлиши керак МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни тузиш бўйича трансформацион моделни қандай тайёрлаш керак Асосий воситалар қандай қайта баҳоланади

Иш ҳақи бўйича нақд пул қаерда кўпроқ берилади?

06.04.2017

 

Иш ҳақини ўз вақтида тўлаш бизнес миқёсидан қатъи назар ҳар бир компания ва корхона учун муҳим омил ҳисобланади. Маҳаллий банклар иш ҳақини пластик карталарга тушириладиган маблағга қандай фоизли нисбатда нақд пулда тўлайди? Мазкур шарҳ ушбу масалаларга бағишланади.

 

Президентнинг 2.02.2017 йилдаги “Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори доирасида маҳаллий тижорат банклари томонидан янги мижозлар (юридик шахслар) учун қандай хизмат кўрсатиш шароитлари тақдим этилаётганлигини аниқлашга қарор қилдик. Уларга қўнғироқ қилиб, ўзимизни қуйидаги мазмунда таништирдик:

 

“Янги ишлаб чиқариш корхонаси рўйхатдан ўтиш жараёнларини якунига етказиб, ҳисобварақ очиш учун банк танлаяпти. Бу йилига 1 млрд. сўм оборот, иш ҳақига бўлган эҳтиёж ойига 30-35 млн. сўм бўлиши режалаштирилаётган тўқимачилик ишлаб чиқариши, нақд пулни  инкассация қилиш режалаштирилмаётир”.

 

Деярли барча тижорат банкларининг ўз расмий сайтлари бўлиб, у ерда уларнинг фаолияти ҳақидаги маълумотлар билан танишиш мумкин. Узоқ вақтдан буён сайти реконструкцияда бўлган банклар бундан мустасно.

 

Аксарият банклар юридик шахсларга хизмат кўрсатиш учун ўз тарифларини эълон қилади. Бунда баъзи банкларда абонент тўлови қатъий белгиланган. Мижозга бир нечта тариф режаси таклиф этилади ва унинг ўзи қайси тариф бўйича ишлаш қулай ва манфаатли эканини танлайди. Яна шундай банклар ҳам борки, улар ҳар бир мижоз учун индивидуал равишда абонент тўловини ҳисоблаб беришади. У оборот, экспорт-импорт операцияларининг мавжудлиги, инкассация қилинадиган пул тушумининг миқдори, иш ҳақига бўлган ойлик эҳтиёжга боғлиқ бўлади.

 

Дебет оборотидан олинадиган комиссия ҳам худди шундай алпозда. Биз ўтказган сўров қуйидагиларни кўрсатди: обороти катта бўлган мижозлар учун – 0,2%дан бошланади, ўртамиёна оборотли мижозлар учун эса - 1%гача. Айрим банкларда ҳар бир дебет операцияси учун суммадан фоиз эмас, балки қатъий белгиланган тўлов олинади. Бунда дебет обороти ой якунлари бўйича эмас, балки операция амалга оширилаётган пайтда ҳисобланади, яъни ҳисоб-китоб учун фақат биргина тўлов инобатга олиниб, унинг миқдоридан келиб чиққан ҳолда банк комиссияси ҳисоблаб чиқарилади. Чиқувчи операциялар назарда тутилмоқда. Кирувчи операциялар учун банкларнинг аксарияти комиссия олмайди.

 

Банк сайтларида эълон қилинмайдиган маълумотлар орасида иш ҳақи тўлашда “карта/нақд пул” фоиз нисбати қизиқиш уйғотиши шубҳасиз. Уларни йиғма жадвалда ҳавола этамиз:

 

 

Банк

Иш ҳақи тўлашда нисбат – «карта/нақд пул»

Касса орқали нақд пул олганда тўланадиган комиссия

1

«Асака» АТБ

100% картага

йўқ

2

«Ипотека-банк» АТИБ

80 га 20

йўқ

3

«ЎзСҚБ» АТБ

80 га 20

йўқ

4

«Агробанк» АТБ

90 га 10

йўқ

5

«Туронбанк» АТБ

80 га 20

йўқ

6

 «Микрокредитбанк» АТБ

70 га 30

йўқ

7

«Алоқабанк» АТБ

70 га 30

йўқ

8

«Ипак йўли» АИТБ

100% картага

йўқ

9

«Капиталбанк» АТБ

90 га 10

йўқ

10

«Трастбанк» ХАБ

60 га 40 (50 га 50 бўлиши мумкин)

йўқ

 

* Маълумотлар материални тайёрлаш бошланган сана – 2017 йил март ойининг ўрталари учун долзарбдир.

 

Сўров чоғида шундай фактни қайд қилиш қизиқ бўлди – жадвалда кўрсатилган маълумотлар кўп банклар учун тугал ва узил-кесил эмас. “Иш ҳақи тўлашда “карта/нақд пул” нисбати масалаларини телефон орқали ҳал қилиб бўлмаслигини ўзингиз тушунасиз-ку. Келсангиз, жойида муҳокама қиламиз” – бир нечта банкнинг пул муомаласи бўлимлари ходимлари суҳбатни шу мазмунда якунлашди. Қатор молиявий муассасаларда сўралаётган маълумотларни телефон орқали тақдим этишдан бош тортиб, “банк сири”ни рўкач қилишди.

 

«Банк сири тўғрисида»ги Қонунга кўра мижоз ва хизмат кўрсатувчи банк ўртасидаги шартномавий мажбуриятларнинг асосий жиҳатлари банк сири сирасига киритилиши мумкин эмас. Банк сирига берилган таъриф мазкур Қонуннинг 3-моддасида келтириб ўтилган.

 

Нақд пулнинг ўз вақтида тўланиши масаласи оғриқли муаммо бўлиб қолмоқда. Афсуски, иш ҳақининг нақд пулдаги қисмини олиш учун ариза берилгандан кейин бир неча кундан бир неча ҳафтагача кутишга тўғри келади.

 

Саодат Алмаева

 

Таҳририятдан: Ҳурматли ўқувчилар, ушбу материал чоп этилгандан кейин “Трастбанк” ХАБ портал таҳририятига раддия билан мурожаат қилди. Мурожаатда тушунтирилишича, “Трастбанк” ХАБда касса орқали нақд пул маблағларини олишда комиссия олинмайди. Афтидан, материални тайёрлаш чоғида бизга нотўғри маълумот тақдим қилинган.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-11-26
  • USD:12814.78 (+0.00) сум
  • EUR:13442.70 (+0.00) сум
  • RUB:123.50 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48