Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижаранинг энг кам ставкалари: Ўзбекистонда қўллаш тартиби 2025 йил учун чет давлатлар автотранспортининг ҳудудга кириши ва транзити бўйича йиғимлар ставкалари тасдиқланди 2025 йил январь ойи учун бош бухгалтер режаси 2025 йил 1 январдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради

Мавзуга оид ва экспресс-ўрганишлар: текширишлардан фарқи нимада?

18.09.2018

Рус тилида ўқиш

 

Ушбу шарҳда солиқ назоратининг янги турлари – мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни бизнесга таниш текширишлар билан солиштирамиз.

 

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолияти текширувига (тафтишига) 2 йиллик мораторий амал қилмоқда (Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ–5308-сон Фармони, шунингдек шарҳга қаранг).

 

Текширишларнинг бир нечта тури умуман бекор қилинганлиги инобатга олинса, 1.09.2018 йилдан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини назорат қилишнинг қуйидаги турлари қолди:

 

– жиноят ишлари доирасида ўтказиладиган молия-хўжалик фаолияти текшируви (тафтиши);

– юридик шахс тугатилиши муносабати билан молия-хўжалик фаолияти текшируви (тафтиши);

– қуйидаги текширувлар:

  • жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида ўтказиладиган;
  • назорат қилувчи органлар ташаббуси билан хавфни таҳлил этиш натижалари асосида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган;

– камерал назорат;

– нақд пул тушуми келиб тушиши хронометражи;

– солиқ мониторинги;

– хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқатдаги сони мувофиқлиги устидан мониторинг.

 

Шу билан бирга солиқ органларига солиқ тўловчи томонидан тақдим этиладиган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда унинг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун камерал назорат натижаси бўйича жойига чиққан ҳолда мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш ҳуқуқи берилди (Президентнинг 26.06.2018 йилдаги ПҚ–3802-сон қарори 7-бандига қаранг). ДСҚ бундай ўрганишлар тартиб-таомилини белгилайдиган низом лойиҳасини ишлаб чиқди (шарҳга қаранг).

 

Ўрганишлар – солиқ органлари амалга оширадиган назорат функцияларининг янги шакли. Улар тафтишлар – молия-хўжалик фаолиятини текширишдан нимаси билан фарқланади? Ушбу саволга жавоб топиш учун солиштирма жадвал туздик.

 

 

Мавзуга оид ва экспресс-ўрганишлар

Солиқ текширувлари

Шарҳ

Нима ўрганилади (текширилади)?

Тақдим этилган ҳисоботнинг ишончлилиги ҳамда солиқ ва божхона имтиёзлари қонуний қўлланганлиги.

 

Қонунчиликка, ш.ж. солиқ ва валюта қонунчилигига риоя этилганлиги.

Ҳисобот тадбиркорлик субъектининг барча хўжалик операцияларини, унинг қонунийлигини таъминлаш мақсадида, қамраб олиши керак. Шу сабабли ҳисоботни ўрганиш – бизнес фаолиятини текшириш демак. Бу вазиятда битта ҳолат турли сўзлар билан ифодаланмоқда.  

Ўрганишни (текширишни) «Текширишларни рўйхатга олиш китоби»да рўйхатга олиш зарурми? 

Талаб этилмайди

Талаб этилади

 

Ўрганиш (текшириш) учун юридик асос

Давлат солиқ хизмати органининг ўрганишни тайинлаш тўғрисидаги буйруғи.

Давлат солиқ хизмати органининг текширувни тайинлаш тўғрисидаги буйруғи, прокуратуранинг текширув келишилганлиги тўғрисидаги хати, текширув режаси.

Мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни ўтказиш учун текширувлардан кўра анча кам ҳужжатлар ва рухсатномалар талаб этилади.

Ўрганиш (текшириш) ўтказиш учун қандай ҳақиқий асослар бор?

Мавзуга оид ўрганишлар бўйича:

 

1) ташқи манбалардан келиб тушган, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланмаганлигини кўрсатувчи далиллар ёки аломатларга эга бўлган ахборотнинг мавжудлиги;

 

2) пул маблағларининг оффшор зоналарга ўтказилиши;

 

3) ташқи савдо контрактлари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзи тўғрисида ахборотнинг мавжудлиги;

 

4) битта солиқ тўловчида аниқланган ва умуман соҳа корхоналарига хос бўлган солиқ қонунчилигининг бузилиши;

 

5) солиқ тўловчи солиқ ва божхона имтиёзларидан тўғри фойдалангани, шунингдек уларни бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирганини таҳлил қилиш зарурати;

 

6) давлат солиқ хизмати органларининг Президент ва Ҳукумат қарорлари, шунингдек бошқа НҲҲ талабларидан келиб чиқадиган назорат функцияларини бажариш зарурати.

 

Экспресс-ўрганишлар бўйича:

 

1) устав капиталидаги давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларининг соф фойда ва дивидендларни ҳисоблаш тўғрисидаги ҳисоботида, шунингдек давлат унитар корхоналарининг соф фойдаси ва соф фойдадан 30% миқдорида Давлат бюджетига ажратмаларни белгилашда тафовутлар мавжудлиги;

 

2) солиқ тўловчиларнинг ҳисоб-китоб счётларини, шунингдек корхонанинг товарлар, хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотларни акс эттирувчи бухгалтерия счётларини таҳлил қилишда аниқланган, сотиб олинадиган ва реализация қилинадиган товар-моддий бойликлар ҳажмларида номувофиқлик мавжудлиги;

 

3) бир неча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тафовутлар, шунингдек солиқ тўловчининг ҳисоботида аниқланган қўшимча ўрганишни талаб қилувчи тафовутларнинг мавжудлиги;

 

4) олиб кирилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш чоғида товарнинг фактура қийматини асоссиз равишда ошириш (пасайтириш) мақсадида давлат божхона хизмати органларига нотўғри маълумотлар берилганлиги тўғрисида ахборотнинг мавжудлиги.

Қонунчилик бузилганлиги ҳақидаги мурожаатлар ёки хавфни таҳлил этиш натижалари асосида ўтказиладиган текширувлар бўйича:

 

1) жисмоний ва/ёки юридик шахснинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича мурожаати мавжудлиги;

 

2) хавфни таҳлил этиш натижалари.

 

Молия-хўжалик фаолиятини текширишлар бўйича (2 йиллик мораторий остида):

 

1) молия йили давомида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича солиқ қонунчилигининг мунтазам бузилиши;

 

2) 100 ЭКИҲдан ортиқ суммада солиқ қонунчилиги бузилиши ҳолатларининг аниқланиши (солиқ органлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўрганидан кейин);

 

3) устав фондидаги давлат улуши 50%дан ортиқ бўлган субъектларнинг солиқ қонунчилигини бузиши далилларининг аниқланиши.

Мавзуга оид ва экспресс-ўрганишлар учун асослар текширишлар учун асосларга қараганда кенгроқ.

Ўрганиш (текшириш) қандай ўтказилади?

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Солиқ органлари қуйидагиларга ҳақли бўлади:

Солиқ органлари қуйидагиларга ҳақли:

Мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни ўтказишда солиқ органлари молия-хўжалик фаолияти текширувида (тафтишида) бўлганидек ваколатлардан фойдаланадилар.

– даромад олиш учун фойдаланиладиган ҳудуд ёки биноларга, ёхуд солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларга кириш; 

– текшириш объектларига кириш; 

– солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоблаб чиқарилиши, тўланиши, шунингдек имтиёзларни қўллашнинг асослилиги билан боғлиқ бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни талаб қилиш; 

– текшириш ўтказиш билан бевосита боғлиқ бўлган зарур материаллар ва ҳужжатларни талаб қилиш; 

– камерал назорат ўтказиш чоғида аниқланган натижаларни солиқ тўловчининг бошланғич бухгалтерия ҳужжатларидаги маълумотлар билан солиштириш; 

– бухгалтерия, молия, статистика, банк ва бошқа ҳужжатларни ўрганиш ва солиштириш; 

– солиқ тўловчининг ҳужжатларида акс эттирилган, солиқ тўловчи томонидан солиқ органининг талабига жавобан тақдим этилган товар-моддий бойликлар, асосий воситалар ёки бошқа мол-мулк мавжудлигини тасдиқлаш учун солиқ тўловчининг ҳудудлари, ишлаб чиқариш, омбор, савдо ва бошқа биноларини текшириш; 

– солиқ тўловчи томонидан даромад олиш учун фойдаланиладиган ёхуд солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ ҳудудларни, ишлаб чиқариш, омбор, савдо ва бошқа биноларни, шу жумладан жойларни текшириш; 

– мол-мулкни инвентаризация қилиш; 

– солиқ тўловчининг мол-мулкини инвентаризация қилиш; 

– ҳужжатларни талаб қилиб олиш, солиқ тўловчидан, шунингдек солиқ тўловчининг раҳбарлик функцияларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув функцияларини амалга оширувчи шахслардан, бошқа моддий жавобгар ходимларидан тушунтиришлар олиш; 

– ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш, солиқ тўловчидан, шунингдек солиқ тўловчининг раҳбарлик функцияларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув функцияларини амалга оширувчи шахслардан, бошқа моддий жавобгар ходимларидан тушунтиришлар олиш;

– ўрганишни ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинганда ёки даромад олиш учун фойдаланиладиган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудлар, бинолар, ш.ж. жойларни кўздан кечириш учун ДСХОнинг мансабдор шахсларини киритиш рад этилганда солиқ тўловчининг банкдаги счётлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш учун судга мурожаат қилиш. 

– солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинганда ёки даромад олиш учун фойдаланиладиган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ ҳудудлар, бинолар, ш.ж. жойларни кўздан кечириш учун давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахсларини киритиш рад этилганда (бошқа асослар ҳам мавжуд) солиқ тўловчининг банкдаги счётлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилиш.  

 

Ўрганиш (текшириш) қанча муддатда ўтказилади?

10 кунгача

Қонунчилик бузилганлиги ҳақидаги мурожаатлар ёки хавфни таҳлил этиш натижалари асосида ўтказиладиган текширувлар – 1 кундан 10 кунгача;

 

Молия-хўжалик фаолиятини текшириш (2 йиллик мораторий остида) – 30 кунгача.

Мавзуга оид ва экспресс-ўрганишлар муддати қонунчилик бузилганлиги ҳақидаги мурожаатлар ёки хавфни таҳлил этиш натижалари асосида ўтказиладиган текширувлар муддатига ўхшаш.

Қайси давр ўрганилади (текширилади)?

Камерал назорат билан қамраб олинган давр. Шу билан бирга, қонун ҳужжатларида камерал назорат қамраб оладиган давр аниқ белгиланмаган (одатда, бир чоракдан бир молия йилигача, бироқ 5 йил учун қўшимча ҳисоблаш ҳоллари ҳам учрайди).

Қуйидагилар билан қамраб олинадиган давр:

 

– қонунчилик бузилганлиги ҳақидаги мурожаатлар ёки хавфни таҳлил этиш натижалари асосида ўтказиладиган текширув билан – текширувдан олдинги 3 йил;

 

– молия-хўжалик фаолиятини текшириш билан (2 йиллик мораторий остида) – охирги 5 йил.

 

Ўрганиш билан қамраб олинадиган давр текширувлар билан қамраб олинадиган даврдан анча кам.

Ўрганиш (текшириш) қандай расмийлаштирилади? 

Қонунбузарликлар кўрсатилган ёхуд улар мавжуд эмаслиги қайд этилган маълумотнома. Маълумотнома камерал назорат материалларига қўшиб қўйилади.

Текширув далолатномаси

Расман маълумотнома далолатномадан кам фарқ қилади

Қандай оқибатларга олиб келади?

 

Камерал назорат натижаларига кўра солиқ органлари ҳисоботга тегишли тузатишлар киритиш ҳақида талабнома юборадилар. Солиқ тўловчи эса 10 кунлик муддатда аниқлаштирилган ҳисобот топшириши (солиқлар ва пеняни қўшимча равишда тўлаган ҳолда) ёхуд аниқланган тафовутлар юзасидан ҳақли эканлигини асослаб бериши шарт.

 

 

Солиқ тўловчининг ўзини оқловчи важ-далилларига қўшилмаганда солиқ органлари қўшимча ҳисобланган суммаларни суд тартибида ундириб оладилар.

Қоидабузарликлар аниқланганда солиқ органлари солиқ тўловчига нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш ташаббуси билан чиқадилар.

 

30 кунлик муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бартараф этилган ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммаси тўланган тақдирда Солиқ кодексида назарда тутилган жарималар қўлланмайди[1].

 

 

Бироқ солиқ тўловчининг мансабдор шахсларини маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш масаласи фақат ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда кўриб чиқилади (МЖТКнинг 271-моддаси, ЖКнинг 184-моддасига қаранг).

Ўрганишлар оқибати юмшоқроқ кўринади.

 

Қаранг: «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 16, 17-моддалари ҳамда Солиқ кодексининг 14 ва 15-боблари.   

 

Хуллас, Давлат солиқ хизмати органлари томонидан мавзуга оид ва экспресс-ўрганишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом таклиф этилаётган таҳрирда қабул қилинадиган бўлса, улар мазмунига кўра мораторий эълон қилинган тафтишларнинг ўзи бўлади. Бунинг устига, назорат қилувчи органлар ўрганишларни ўтказиш чоғида қарийб ҳеч нима билан чекланмаган:

 

– ўтказиш учун асосларнинг кенг рўйхати;

– ўрганишларни келишиш ва улар ҳақидаги маълумотларни Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритиш заруратининг йўқлиги;

– ўтказиш даврийлигига доир чекловларнинг йўқлиги (биргина тадбиркорлик субъекти йилда бир неча марта ўрганилиши мумкин);

– ўрганиш билан қамраб олинадиган номуайян давр;

– такроран ўрганиш ва илгари ўрганилган даврни текширишга тақиқнинг йўқлиги.

 

Ягона фарқи – ўрганиш оқибатларида. Аввалги шарҳда кўрсатилганидек, камерал назорат натижаларига кўра солиқ органлари ҳисоботга тегишли тузатишлар киритиш ҳақида талабнома юборадилар. Солиқ тўловчи эса 10 кунлик муддатда аниқлаштирилган ҳисобот топшириши (солиқлар ва пеняни қўшимча равишда тўлаган ҳолда) ёхуд аниқланган тафовутлар юзасидан ҳақли эканлигини асослаб бериши шарт. Яъни солиқ тўловчига ўз хатоларини тузатиш имкони берилади ва жавобгарлик чоралари қўлланмайди. Солиқ тўловчи томонидан аниқланган тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилади (Солиқ кодексининг 70-моддаси).

 

Юқорида баён этилган мавзуга оид ва экспресс-ўрганишлар тартиби бугунги кунда – лойиҳа. Унинг устида ишлаш давомида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари кафолатлари назарда тутилишига умид билдирамиз.

 

Самир Латипов.

 


[1] Мазкур норма товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни яшириш (камайтириш) ва кирим қилинмаган товарларни сақлаш, фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланилиш тартибини бузиш ҳолларига татбиқ этилмайди

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-27
  • USD:12920.48 (+0.00) сум
  • EUR:13436.01 (+0.00) сум
  • RUB:130.17 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 24 декабрь№ 52
2024, 24 декабрь№ 52