Эътибор беринг! Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.
Бу масала икки меъёрий ҳужжат – Меҳнат кодекси ва Ишлайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинган. Аммо шунга қарамай, нафақа автоном равишда ёки фақат ходима бола парвариши бўйича таътил расмийлаштираётганда тайинланадими, аниқлик йўқ. Афсуски янги МКда ҳам бу масалада ўзгариш бўлмади.
Ишларнинг ҳозирги ҳолатини ҳисобга олган ҳолда қандай ҳаракат қилиш кераклигига эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС изоҳ берди:
Вазият: ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган ходима, у тугагандан сўнг, илгари фойдаланилмаган барча меҳнат таътилларидан фойдаланмоқчи. Кейин эса – бола парвариши бўйича таътилни расмийлаштириб, тўлиқсиз иш куни шароитида ёки масофадан туриб ишламоқчи.
Қайси вақтдан бошлаб унда бола парвариши бўйича нафақа олиш ҳуқуқи кучга киради – ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейинми ёки бола парвариши бўйича таътил расмийлаштирилган пайтдан бошлабми, бу ҳолатда – меҳнат таътили тугагандан сўнгми?
У бола парвариши таътили даврида ишлаб туриб бир вақтнинг ўзида ҳам нафақа олиб, меҳнат таътилига чиқишга ҳақлими?
Давомини kadrovik.uz. да ўқинг.
Подробнее: https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/ish_beruvchi_ishdan_bushatish_nafaqasini_tulashi_shart_bulgan_holatlar