Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Президентнинг янги ПФ-184-сон Фармони: 2025 йилдан айрим ҳуқуқбузарликлар учун икки томонлама жавобгарлик бекор қилинади Етказиб берувчининг маҳсулотларини тарғиб қилиш бўйича тренингни қандай ўтказиш керак Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари

MUIC ўз резидентларининг лойиҳаларини давлат органларига тақдим этади

28.09.2018

Рус тилида ўқиш

 

Mirzo Ulugbek Innovation Center ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига давлат-хусусий шерикликни жорий этиш билан шуғулланади, дея хабар берилади марказ сайтида.

 

Хусусан, давлат бошқаруви тизимида қўллашга мос тайёр лойиҳалари бўлган резидентларга кўмак берилади. Қизиқарли ва самарали ғояларга эга бўлган маҳаллий IT-компаниялар ҳар доим ҳам ўзларини намоён этиб, давлат органларининг эътиборини ўз ишланмаларига жалб қила олмайдилар. Шу сабабли MUIC АКТ соҳаси вакиллари (марказ резидентлари тимсолида) ва ҳокимият ўртасида мулоқотни таъминлаш вазифасини зиммасига олади.

 

Давлат органлари билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирган резидентлар юқори турувчи ҳокимият органлари ҳамда ваколатли идоралар вакиллари иштирокида келгусида муҳокама қилиниши учун ўз таклифларини 30 сентябргача MUIC дирекциясига тақдим этишлари лозим. Бунинг натижасида MUIC резидентига ФҲШ форматида лойиҳани амалга ошириш учун эксклюзив ҳуқуқлар тақдим этилиши мумкин.

 

Лойиҳа мазмуни, қўллаш соҳалари ва алоҳида афзалликлари баён этилган тақдимотлар қуйидаги е-mail орқали қабул қилинади: s.saidkhodjaeva@muic.uz.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-12-04
  • USD:12825.43 (+0.00) сум
  • EUR:13493.63 (+0.00) сум
  • RUB:120.98 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48