Чеклов чоралари жорий этилиши ҳақида koronavirus info Телеграм-канали хабар берди.
Тошкент шаҳридаги барча ноозиқ-овқат товарлари бозорлари ва савдо комплекслари ўз ишини тўхтатиб туради. Деҳқон бозорлари, супермаркетлар, озиқ-овқат дўконлари ишлашни давом эттиради.
Биринчи босқичда Тошкент шаҳрида, кейинчалик босқичма-босқич Нукус шаҳри, вилоят ва туман марказларида жойлашган барча йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) кириш-чиқиш жойларини тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда тепловизорлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланади.