Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи МИЗ иштирокчиларига фойда солиғи бўйича имтиёз қайси даромад турларига нисбатан қўлланилиши мумкин Геологик изланишларнинг солиқ ҳисоби қандай юритилади

Пенсия ҳисоблаш учун иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома онлайн режимда берилади

04.04.2019

Рус тилида ўқиш

ЯИДХПда Давлат солиқ қўмитасининг янги хизмати жорий этилди.

 

Фуқароларга ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар автоматик режимда тақдим этилади. Порталда кўрсатилишича, хизмат бир зумда ва бепул кўрсатилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 1.02.2019 йилдаги «Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 80-сон қарори хизмат жорий этилиши учун асос бўлди. Унда Ҳисобланган иш ҳақини ҳисобга олиш реестрини шакллантириш ва давлат интерактив хизматини жорий этиш назарда тутилган эди.  

 

Мурожаат қилувчи давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилмаган тақдирдагина хизмат кўрсатишни рад этишлари мумкин.

 

Қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилиб, хизмат ҳақида қўшимча тушунтиришларни олиш мумкин: (+998) 71 244-32-82.