Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бўнак қисмларга бўлиб тўланса, импорт товарни қандай курсда кирим қилиш керакЎзбекистонда хорижий компанияларнинг ваколатхоналарини тугатиш нима учун мураккаблашмоқда 2025 йил апрель учун совуқ сув бўйича ҳисобот қандай топшириладиИмпорт қилинган дори воситаларининг харид қийматини аниқлаш учун қайси БЮДни ҳисобга олиш керак Маркетплейсда ҳисобни қандай юритиш керак Апостиль қачон қўйилади

Пойтахтга 428 гектар қўшилади

17.04.2019

Рус тилида ўқиш

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ва Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ҳудудлари қисман ўзгартирилади.  Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Telegram-каналида хабар берилди.

 

Хусусан, Ўзгариш қишлоғи пойтахтнинг  Сергели тумани таркибига ўтказилади. Ҳудуд ўз ичига 3 та маҳаллани олади: Пастдархон, Юқоридархон, Тошкент. Ўтказилаётган ҳудуднинг умумий майдони 428 гектар, шундан:

  • қишлоқ хўжалиги ерлари - 111,1 га;
  • аҳоли хонадон ости ерлари - 102,8 га;
  • қурилишлар, кўчалар, саройлар ва майдонлар билан банд ерлар - 134,8 га;
  • сувости, йўл ости ва бошқа ерлар - 78,4 га.

 

Кўрсатилган ҳудудларда яшайдиган аҳолининг умумий сони - 5 824 нафар, хонадонлар сони - 893 та.