Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги иш берувчиларга тавсия этади: 1) қисқартиришга тушадиган ходимларга бошқа ишга жойлашгунларига қадар меҳнат фаолиятларини давом эттиришларига рухсат бериш; 2) бу пайтга қадар меҳнат шартномаларини МКнинг тегишли моддасига кўра бекор қилмаслик.
Бунинг ҳуқуқий асоси Меҳнат кодексининг 102-моддасида назарда тутилган. Хусусан, ушбу модданинг 1-қисми 1-бандига кўра, меҳнат шартномаси ходимлар сони (штати) ўзгариши муносабати билан бекор қилинганида иш берувчи ходимни бу ҳақда камида икки ой олдин огоҳлантириши шартлиги белгиланган бўлиб, ушбу муддатни узайтириш иш берувчининг ҳуқуқи ҳисобланади. Демак, иш берувчи токи ходимлар бошқа ишга жойлашгунича ҳозирги иш жойида меҳнат қилиб туришларига рухсат бериши мумкин.
Давомини kadrovik.uz да ўқинг.