Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
My3.soliq.uz орқали солиқ ҳисоботларига ўтиш усули Умумий овқатланиш корхоналари нима учун тармоқ солиқ имтиёзлари ва преференцияларини қўллай олмаяпти Иш ҳақи ва ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги

subsidiya.mf.uz электрон платформаси яратилди

22.09.2021

Рус тилида ўқиш

Молия вазирлиги “Ахборот-ҳисоблаш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан subsidiya.mf.uz махсус электрон платформа яратилди, деб хабар беради Молия вазирлиги Ахборот хизмати.

 

Платформа - ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорлик ғоя ва ташаббусларини рағбатлантириш, улар муносиб даромад олиши учун қўшимча шароитлар яратиш, бу борада олиб борилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиш жараёнларидан бири.

 

Электрон платформа давлат бюджетидан тўланадиган субсидиялар, компенсациялар ва бошқа имтиёзларни ажратишнинг ошкоралигини таъминлаш, шунингдек, мазкур жараёнда бюрократия ва коррупция ҳолатларининг олдини олиш ҳамда муаммолар тўғрисида бевосита мансабдор шахсларга ва фуқароларга хабар бериш имкониятини яратади.

 

Ушбу электрон платформа ёрдамида 18 та вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда 83 турдаги субсидия турларини олиш бўйича жараёнларни рақамлаштириш ишлари олиб борилиб, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги билан интеграция ишлари амалга оширилди.

 

Тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда электрон платформага интеграциялаш ҳамда барча давлат органлари ва ташкилотларига мазкур тизимдан фойдаланиш имконини яратиш чоралари кўрилмоқда.