Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ШЖБПҲ учун ўтказиладиган маблағларнинг иш берувчилар томонидан тўланиши янги Низомда қандай тартибга солинган Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини ким тўлайди 2024 йил ноябрь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак

Суд тизими ва АКТ

23.06.2016

Ҳозирги кунда ахборот коммуникация технологиялари (АКТ) ҳаётимизнинг ҳар бир соҳасига кенг кириб келиб, мамлакатимизнинг иқтисодий ва маънавий йўналишларини жадал суръатда ривожлатирмоқда.

 

Шу боис Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан “Суд тизимида ахборот коммуникация технологияларининг жорий этилиши — ишларни кўришнинг сифат ва самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

 

Айтиш жоизки, бу борадаги кенг кўламли ишлар давлат раҳбарининг 2012 йил 21 мартда қабул қилинган “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва Ҳукуматнинг 2012 йил 10 декабрда қабул қилинган “Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш дастури доирасида амалга оширилмоқда.

 

Мазкур дастур асосида судлар фаолиятида компьютерлаштириш даражаси ва компьютер техникасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, судларда ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерфаол хизматлар кўламини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.   Ушбу ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси бўйича, шунингдек, умумий юрисдикция судлари фаолиятига замонавий АКТни жорий этишнинг концептуал йўналишлари ва мақсадли кўрсаткичлари белгилаб олинди ҳамда Ўзбекистон Республикаси умумий юрисдикция судларида АКТ жорий қилиш дастури қабул қилинди.

 

Ўтган даврда ушбу дастур асосида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда қуйи судларда маҳаллий ҳисоблаш тармоқларини ташкил этиш ва уларни корпоратив тармоққа бирлаштириш борасида зарур техник ҳужжатлар ишлаб чиқилди.

 

Қоғозсиз ва автоматлаштирилган иш жараёнларига босқичма-босқич ўтиш йўли билан суд ишларини юритишнинг тезкорлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Бу борада фуқаролар учун маълумотлар алмашишнинг электрон воситалари орқали ариза, даъво аризаси, илтимоснома ва уларга илова қилинадиган ҳужжатлар билан биргаликда судга мурожаат қилиш имкониятини яратиш бўйича ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

 

Хусусан, “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида яратилган "E-SUD" миллий электрон судлов тизимининг суд буйруғини чиқариш бўйича қисми бугунги кунда фуқаролик ишлари бўйича Зангиота, Юқори Чирчиқ, Бекобод туманлараро судлари, Тошкент шаҳри фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой, Мирзо Улуғбек, Миробод, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманлараро судларида самарали фаолият юритмоқда.

 

2015 йил 9 июнда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қонунга асосан, амалдаги Фуқаролик процессуал кодексининг 39 та моддасига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди ва жорий йилнинг 1 январидан бошлаб фуқаролик ишлари бўйича судларга электрон шаклда мурожаат қилиш тартиби белгиланди. Натижада фуқаролар томонидан фуқаролик ишлари бўйича судларга электрон шаклда мурожаат қилиш, судлар эса, чақирув қоғозлари, қарор нусхалари ва бошқа суд ҳужжатларини электрон шаклда  юбориш  имкониятига  эга бўлди.

 

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судига 2014-2015 йиллар давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан "E-sud" тизими орқали қарийб 70 мингта электрон тарздаги мурожаатлар келиб тушган.

 

Бу мурожаатлар юзасидан умумий қиймати 16 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 31 мингдан зиёд даъволар қаноатлантирилди. Тошкент шаҳри фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой, Мирзо Улуғбек, Миробод, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманлараро судларига эса, жорий йилнинг ўтган уч ойи мобайнида жисмоний ва юридик шахслар томонидан тизим орқали жўнатилган 7 минг 300 дан зиёд электрон тарздаги мурожаатларнинг 4 минг 500 дан зиёди қаноатлантирилган.

 

“E-sud” миллий электрон ахборот судлов тизимини судлар фаолиятига янада жадал суръатларда жорий этиш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Олий суд Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги “Фуқаролик ишлари бўйича Республика судларида электрон алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда берилган мурожаатларнинг кўриб чиқилишини таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят судларида “E-sud” миллий электрон судлов ахборот тизимидан фойдаланишни йўлга қўйиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Ушбу тизим (www.esud.uz) жисмоний ва юридик шахсларнинг судларга мурожаат қилиш жараёнини тезлаштириш ва судларда ишларни кўриш самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг изчил жорий қилиниши, ҳеч шубҳасиз, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш имкониятларини  янада кенгайтиради.

 

 

Олимжон УСАРОВ,
 Ўзбекистон Республикаси Олий Суди

 матбуот хизмати раҳбари

 

 

Мавзу бўйича материаллар:

 

Судланганлик  ҳолати қандай тугалланади ва олиб ташланади

 

Ўзбекистон Олий ва Конституциявий судлари таркиби ўзгарди

 

Суд тизимига АКТ жадал жорий қилинмоқда

 

 

 

“Жавоб берамиз!” Маълумот хизматидан жавоблар:

 

Икки юридик шахс ўртасидаги битимни фуқаролик суди бекор қилишга ҳақлими?

 

Қарздор юридик шахс, айтайлик, солиқдан бўлган қарздорлиги солиқ органи билан ўзаро тузилган схема орқали суд ижрочисининг аралашувисиз ёпилган ёки ҳуқумат комиссиясининг тегишли баённомаси билан тўлаш муддати маълум бир муддатга қадар кечиктирилган. Бундай ҳолатда суд ижрочиси бундай қарздордан ижро йиғимини ундиришга ҳақлими?

Валюталар курси

2024-11-29
  • USD:12865.05 (+0.00) сум
  • EUR:13550.76 (+0.00) сум
  • RUB:116.73 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 26 ноябрь№ 48